Оққўрғон туманида Экопартия томонидан май ойида «Султонобод» маҳалласи ҳудудидаги чиқинди полигони тўлиб қолгани ва полигондан 500 метр ташқарига чиқиб кетгани аниқланган эди. Ушбу ҳолат бўйича мутасадди ташкилотларга мурожаат қилинган.
Чиқинди полигонининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида туман партия ташкилоти масъуллари томонидан экорейд ўтказилди. Аниқланишича, ҳали-ҳанузгача ушбу полигон атрофида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Экологик рейд натижасига кўра, полигон атрофи бутунлай тозаланиб, бундан кейин ҳамма маиший чиқиндилар полигон ичкарисига олиб кириладиган бўлди. Бундай ҳолат яна такрорланмаслиги учун келишилган ҳолда график жадвали тузиб олинди ва туман партия ташкилоти ўз назоратига олди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил