ЎЭП Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман партия ташкилоти раиси Т.Қиличова ёшлар қаноти етакчиси Р.Норсоатова билан бирга тумандаги Янгиобод маҳалласидан ўтувчи М41 автомобиль йўли атрофида экологик рейд ўтказди.
Тоза табиат инсон учун ҳар томонлама фойдалидир, тозалик ҳамиша саломатлик гарови бўлиб келган. Лекин орамизда шундай кимсалар борки, улар учун атроф-муҳит мусаффолиги аҳамиятсиздек. Туманда чиқиндиларни тўплаш шохобчаси етарли даражада бўлса-да, чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.
Рейд давомида аниқланган ушбу кўнгилни хира қилувчи ҳолат «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан бартараф этилди. Раис томонидан масъулларга шу каби ноқонуний ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун кузатув камералари орқали жарима тизимини амалга ошириш амалиётини қўллаш ҳақида таклиф киритилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил