Тошкент вилояти Қибрай тумани «Бўстон» маҳалласида яшовчи фуқародан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаевага мурожаат келиб тушди.
Мурожаатга кўра, фуқаро томонидан 100 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган, ушбу кўчатларни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида тузилган электрон платформага киритишда амалий ёрдам зарур.
Муаммони ҳал этиш мақсадида депутат Моҳира Ходжаева ва Қибрай туман партия ташкилоти кенгаши раиси А.Худойқулов мурожаат қилган фуқаронинг уйига бориб, экилган кўчатларни ўрганишди. Масъул ташкилотларга мурожаат қилиниб, масала жойида ҳал этилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил