Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилИжтимоий тармоқларда «Сурхондарёда экология жуда ёмон» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Мурожаат Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси Қумқўрғон туман партия ташкилоти раиси билан ҳамкорликда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Қумқўрғон тумани «Имомтепа» маҳалласи ҳудудида жойлашган Ҳисор ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг «Сурхон соҳили» ўрмон бўлими ер майдонида экотуризм масканини қуриш режалаштирилгани аниқланди. Бунинг учун эса дарахтлар «халал» бераётган эди. «Турон Олтин балиқ ҳавзаси» фермер хўжалиги бошлиғи Абулқосим Ниёзов 9 туп туронғул дарахтини кесиб ташлаган, 5 туп туронғил дарахтини ўсишдан тўхтайдиган даражада шикастлантиргани аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун юридик шахслар зарарни белгиланган тўлов миқдоридан беш баробар ортик миқдорда қоплашини инобатга олган ҳолда жами: 3 млн 808 минг сўм миқдорда жарима белгиланди.
Шунингдек, «Турон Олтин балиқ ҳавзаси» фермер хўжалиги бошлиғи Абулкосим Ниёзовга ҳар бир кесилган дарахт учун 100 тупдан кўчатни компенсация тарзида экиш ҳамда уларни камида уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти юклатилди.
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил