Жиззахда ковул ўсимлигидан ноқонуний фойдаланганлар 16 миллион сўмдан ортиқ товон тўлайдиган бўлди.
Жиззах вилояти Экология бошқармаси томонидан доимий тарзда назорат рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида олиб борилган рейдлар давомида ковул ўсимлигидан ноқонуний фойдаланиш, шикаст етказиш билан боғлиқ 13 та ҳолат аниқланди. Мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этганларга нисбатан эса маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 15 миллион 630 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга 557 минг сўм зарар етказилгани ҳисобланиб, ҳуқуқбузарлар жами 16 миллион 187 минг сўм тўлаши белгиланди.
Агар юқоридаги каби ҳуқуқбузарлик ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 рақамларига ёки 1157, 1207 қисқа рақамларига қўнғироқ қилинг.
Унутманг!
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳар биримиз бирдек масъулмиз.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил