Қарши туманидаги «Боғобод» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Фахриддин Эгамбердиев Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгашига ўзи яшайдиган хонадонини дезинфекция қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатни эътиборсиз қолдирмаган партия фаоллари фуқаро хонадонига бориб, оила аъзолари билан суҳбатлашишди.
Суҳбат давомида Ф.Эгамбердиевнинг фарзандлари Гепатит А касаллиги билан касаллангани ва ушбу касаллик бошқаларга юқмаслигининг олдини олиш учун дезинекция зарурлиги айтилди. Фуқаро хонадонида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Шундан сўнг партия фаоллари «Боғобод» маҳалла масъуллари билан учрашиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, атроф-муҳитни тоза сақлаши ва чиқиндиларни дуч келган жойга ташламасликни кўпроқ тарғиб қилишни маслаҳат беришди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил