Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Миробод тумани МУМ ҳудудида чинор дарахтлари кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари Миробод тумани экоинспектори ҳамда Академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғи вакилларини жалб қилган ҳолда жойига чиқиб, ўрганиш ишлари олиб борди. Ўрганишлар давомида 100 ёшдан ошган чинор дарахти қуриб, зараркунандалар таъсирида зарарлангани маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддасига асосан аҳоли ҳаётига ва мол-мулкига хавф солмаслиги учун дарахт санитария мақсадида кесилгани аниқланди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил