Табиат      Бош саҳифа

Устюрт қўйи кўпаймоқда

Устюртда турли ҳайвонлар ва қушларни учратиш мумкин. Гўёки бу маскан уларнинг охирги нажот мас­канидек. Хусусан, Устюрт қўйи ҳам бу ерда тез-тез учраб қолади.
 

Устюрт қўйи  кўпаймоқда

Улар бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур саналади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига ва ТМХИ «Қизил рўйхат»ига киритилган бўлиб, ҳозирги вақтда бу тур Устюрт текислигининг жанубий қисмида Қозоғистон ва Туркманистон Рес­публикалари билан чегарадош бўлган Сариқамиш кўли атрофидаги чинкларда, Қуриқкўл ва Қоплонқир ҳудудларда транчегаравий популяциянинг бир тури бўлиб яшаб келмоқда. 
Бу ҳудудлар «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи тасарруфида бўлиб, муҳофаза остига олинган.
Устюрт кўйлари пода ҳосил қилиб, ўтроқ ҳолда яшайди. Жуфтлашиш даври октябрь-декабрь ойлари. Март-апрель ойларида бир ёки иккитадан болалайди. Болалари бир ёшгача онасидан ажрамайди. Қўчқорнинг вазни 58-79 кг, танасининг узунлиги 121-147 см, бўйи 77-98 см; шохларининг узунлиги 92 см гача, бошининг икки ёнида чала ўрама ҳосил қилади. Урғочиси эркагига нисбатан кичикроқ, вазни 36-56 кг, шохлари ингичка ва нисбатан калта (узунлиги 25-30 см). Эркагининг бўйни остида қалин ёли бўлади, тумшуғи остида қалин юнги (соқоли) бўлиши билан бошқа кенжа турлардан фарқ килади.
Устюрт қўйи чўл шароитига мослашган жониворлардан саналади. 

У одам ва йиртқич ҳайвонлар ўтолмайдиган тик қиялик­лар ва жарликлар устида яшайди. 

Ёзда кечаси ўтлайди, шўрланган булоқ суви билан қаноатланади, қишда ва баҳорда кўпинча кундузи ўтлаб, кўлмак бўлиб қолган ёмғир сувидан ичади. Қўзиси 2,5-3 ёшда вояга етади. Ҳаёт давомийлиги – 12 йил. Аcоcан ўт-ўланлар, дарахтлар япроғи билан озиқланади.
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи 2021 йилдан ўз иш фаолия­тини юритиб келмоқда. Миллий табиат боғи ҳудудида тарқалган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганиш мақсадида илмий ходимлар томонидан доимий мониторинг ҳамда ҳар йили ўтказиладиган баҳорги, кузги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси саноқ ишлари ўтказиб келинмокда. Саноқ натижаларига кўра, миллий табиат боғи ҳудудидаги Устюрт қўйининг сони 2021 йилдагига нисбатан бироз кўпайган. Олиб борилган йиллик саноқ натижасига кўра, бош сони 2021 йилда 27 та бўлган бўлса, 2023 йил кузида 58 бошни ташкил қилган.
Миллий табиат боғи ҳудудидаги Устюрт қўйлари учрайдиган Қоп­лонқир, Қариқкўл, Сариқамиш кўли атрофидаги чинк ва чуқур ботиқлар, жарликларларда учраган изларга фото ва видео қопқонлар ўрнатиш натижасида Устюрт қўйларининг фото, видео маълумотлари олиниб келинмоқда.
Баъзилар Устюрт қўйини тоғ эчкиси билан бир хил жонивор деб ўйлайди. Аслида бу мутлақо хато. Негаки, Устюрт қўйи тоғ эчкисига қараганда чидамли ва ўта зийрак ҳайвон. Тоғ эчкиси шўр сувни ичолмаслиги, дағал ҳашаклар билан озиқланмаслиги мумкин. Аммо Устюрт қўйлари ўзимизнинг жайдари жониворларимиз сифатида ҳар қандай оғир шароитга ҳам чидайди.
Бизнинг мақсадимиз Оролбўйи табиати ва ҳайвонот дунёсини кўз қорачиғидай асраб, уларнинг кўпайиши, эмин-эркин табиат бағрида яшашига шароит яратишдан иборат. Бу каби эзгу мақсадлар йўлида миллий табиат боғлари ташкил қилингани эса айни муддао бўлмоқда.

Ботирбек УЗОҚОВ,
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи илмий ходими
 




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар