Табиат      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партияси: Табиат учун бирлашиш вақти келди

Болалигимизда момоларимиз сувга қараб тупурма, тупурсанг гуноҳ бўлади, дейишарди. Олма еб, пўчоғини кўчага улоқтирсак, териб олиб, сигирнинг охурига олиб бориб ташлашга ундашар эди. Ариқлардан қўлимиз билан сув олиб ичардигу ҳеч кимнинг қорни оғримасди.

Ўзбекистон Экологик партияси: Табиат учун бирлашиш вақти келди

Ҳозир-чи, қишга бориб каналларда сув камайганда тагидаги чиқиндиларни кўриб, ёқа ушлайсан. Ҳатто баъзи жойларда оқова сувлар очиқ-ойдин каналларга чиқарилмоқда. Жонсарак момоларимизу назорати кучли боболаримиз тутуми бўлган анъана ва қадриятлар фақат қоғозда қолиб кетаётгандек гўё. Юқорида санаб ўтилганларнинг аксари бугунги кунда батамом унутилди, десак, хато бўлмайди.
Ўйлаб кўрсак, ранг-баранг гуллар униб чиқиб, мевалар пишиб бутун жонзотни боқаётган ерни, ҳатто тепкилагинг келмайди. Бугун табиат учун бирлашиш вақти келди. Бу фақат олимлар, эколог­лар, депутатлар иши эмас, ҳар биримизнинг фарзандларимиз, невараларимиз келажаги учун Яратган олдидаги, она Ватанимиз олдидаги инсонийлик бурчимиз эканини англашимиз шарт.

Экопартия – барчасида ташаббускор
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуслари асосида сўнгги беш йилда бевосита муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (МЭТҲ) фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарори ва 1 та фармойиши қабул қилинганини ҳамма ҳам билмаса керак. Бунинг натижасида 2024 йил 1 апрель ҳолатига МЭТҲ 6,4 млн гектарга етказилиб, улар мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини ташкил этмоқда.
Бундан ташқари партия томонидан «Сурхон» ва «Нурота» давлат қўриқхоналари ҳамда «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудини 11,5 минг гектарга кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси учун таклиф ва тавсиялар берилди. Қолаверса, бу борада 340 дан ортиқ парламент, депутатлик ва жамоатчилик назорати тадбирлари амалга оширилди.
Партия қошида экологик ҳуқуқбузарликлар ва муаммолар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилувчи «Ишонч телефони» фаолияти йўлга қўйилди. Унга келиб тушган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар асосида давлат органлари билан ҳамкорликда экологик рейдлар ўтказиш амалиёти шакллантирилди.

Яшиллик эҳтиёжи
Ўзбекистон Экологик партияси доимо яшиллик, яшилланиш тарафдоридир. Шунинг учун  ҳам партия «Ўзбекистон – 2030» Стратегияси лойиҳасига иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича таклифлар берди ва албатта  бу таклифлар инобатга олинди.
Партия таклифлари 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш»да ўз аксини топган. Унга кўра, партия томонидан маиший чиқиндилар йиғишни 100 фоизга, уларни қайта ишлаш даражасини 2026 йилга қадар 21 фоиздан 50 фоизга етказиш, 

Тошкент шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш каби амалий мақсадлар илгари сурилган.

Партия таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланди.
2021 йил 7 майда Тошкент шаҳридаги «Дўстлик» истироҳат боғидаги тадбиркор томонидан қурилиш ишлари олиб борилиши оқибатида дарахтларнинг йўқ бўлиб кетиши ёки шикастланиши эҳтимоли бўлгани сабабли жамоатчилик эътирозларидан келиб чиқиб, партия томонидан жамоатчилик назорати тадбирлари амалга оширилди. Натижада боғ ҳудудидаги барча дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилишига эришилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракцияси аъзолари томонидан ҳукуматга депутатлик сўровига мувофиқ ҳукумат фармойиши билан дарахтларнинг кесилиши таъқиқланишига эришилди.
2023 йил октябрь-ноябрь ойларида қаровсиз қолган 10 миллион туп дарахт ўрнига яна шунча дарахт кўчатлари экилиши юзасидан партия томонидан Қорақалпоғис­тон Рес­публикаси, Тошкент, Қашқадарё вилоятларида жамоатчилик мониторинг ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси (1125 дона), Тошкент вилояти (62000 дона), Қашқадарё вилоя­тида (1420 дона) қаровсиз қолган дарахтлар қуриб қолгани аниқланди ва уларнинг ўрнига мевали ва манзарали дарахтлар экилишига эришилди.

Соф табиат  учун масъулмиз
Табиатнинг бетакрор манзаралари бу олам, ҳаёт нақадар гўзаллигини кўрсатади. Ана шу чиройга дахл қилиш эса асло инсонийликка хос эмас. Бинобарин, табиатнинг софлигини асраб-авайлаш ва келажак авлодга бутунлигича етказиш учун барчамиз масъулмиз.
Улуғ аллома аждодларимиз ҳали экология фани дунёга келмаган даврларда ҳам табиат ва ундаги мувозанат, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш ҳақида қимматли фикрларни илгари суришган. Хусусан, Муҳаммад Мусо Хоразмий: «Билгинки, дарёнинг кўзлари ёшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади», деб таъкидлаган. Буюк аллома сувларни ортиқча сарфлаш ҳозирги кундаги Орол фожиаси каби нохуш ҳодисаларни келтириб чиқаришини назарда тутган бўлса, ажаб эмас.
Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш суви ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Абдуалим САЛИМОВ,
ЎЭП Марказий Кенгаши
Матбуот ва ахборот хизмати раҳбари
 




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔5

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 5    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар