Маҳалладошлари Жаҳон Худойбергановани «ўзимизнинг депутат» дейишади. Эътиборли муносабати, ҳеч кимдан кўмагини аямаслиги ҳақида қувониб гапиришади.
Энг муҳими, ўз билими, тажрибасини ошириш мақсадида тинмай ўқиб-ўрганиши, изланишини алоҳида ғурур билан тилга олишади. Айнан ана шу фазилатлари унинг ҳаётда ўз ўрнини топишига сабаб бўлган.
2008 йилда олий ўқув юртини тамомлагач, Чакир маҳалласида жойлашган «Тинчлик» болалар боғчасига тарбиячи бўлиб ишга кирди. 27-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилик қилди. Кейин 7-мактабгача таълим ташкилоти раҳбари бўлиб ишлади. Ҳозир «Чакир» МФЙ хотин-қизлар фаоли вазифасида фаолият юритиб келяпти.
2019 йилда 25-Остона сайлов округидан халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутатлигига сайланди.
– Ҳаммамизнинг ўз вазифамиз бор. Ҳар биримиздан шунга яраша масъулият ва иқтидор талаб этилади. Қаерда ишласам ҳамкасбларим билан ҳамжиҳат, уларга кўмакдош бўлишга интилдим. Шу жиҳатлар ютуқларимга замин бўлди. Депутатлик фаолиятимни ҳам эзгуликлар билан бойитишга ҳаракат қиламан. Айниқса, шахсий муаммолари билан мурожаат қилувчиларга алоҳида эътибор қаратаман, ноумид қолдирмасликка ҳаракат қиламан, – дейди Жаҳон опа.
Аёл меҳр-муҳаббатга таяниб иш юритар, фикр қилар экан, у албатта, бу эзгулик уруғидан гуллар, мевалар етиштиради. Қаҳрамонимиз ана шундай самимият соҳибидир.
У оиласидаги аҳиллик, орасталик учун ҳам ҳамманинг ҳавас-у ҳурматига сазовор. Турмуш ўртоғи Алишер Эрназаров билан биргаликда уч нафар фарзандни билимли, касб-корли инсонлар қилиб вояга етказди. У 35 йиллик фаолияти давомида вақтини ва бор куч-ғайратини хайрли ишларга сарфлашга интиляпти.
Эҳтиёжманд оилалардан ёрдамини аямайди. Тантаналар, тўйларнинг бошида туради.
2021 йилда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.
«Биз жонажон Ватанимизда Учинчи ренессанс пойдеворини бунёд этишни ўз олдимизга буюк мақсад қилиб қўйганмиз. Бу эзгу ва шарафли йўлда, энг аввало, оиланинг муқаддас қадриятларига ва чин мураббий бўлган оналаримизнинг теран маънавиятига таянамиз».
Ушбу сўзлар Жаҳон Худойберганова каби минглаб ўзбек аёлларига билдирилган юксак ишончдир.
Афруз ЮСУПОВ,
ЎЭП Янгиариқ туман кенгаши раиси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил