Табиат      Бош саҳифа

Сайловолди дастур муҳокамаси: Наманган аҳолиси учун ҳам долзарб масалалар ўрин олган

Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғида Ўзбекистон Экологик партия­сининг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағиш­ланган оммавий эшитув тадбири ўтказилди.

Сайловолди дастур муҳокамаси: Наманган  аҳолиси учун ҳам долзарб масалалар ўрин олган

Тадбир аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов партия Сайловолди дастури лойиҳасининг асосий йўналишлари, муҳим ташаббуслар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Вилоятда оқова сувлар муаммоси ҳам борган сари кучайиб, жиддий эътибор қаратишни тақозо этяпти. Оқова сув тозалаш иншоотларининг аксариятида эксплуатация даври ўтиб кетган. Тозалаш ускуна ва дасгоҳлари тўлиқ эскирган. Натижада айрим сув тозалаш иншоотлари бугунги кунда очиқ сув ҳавзаларига оқовани тозаламасдан ташламоқда, оқибатда очиқ сув ҳавзаларининг жиддий ифлосланиши кузатиляпти.
Вилоятнинг барча туман марказлари урбанизациялаш даврининг тез суръатларда олиб борилиши билан йирик шаҳарларга айланмоқда. Аммо янги аҳоли пунктлари ва шаҳарчаларнинг аксариятида канализация тармоқлари мавжуд эмас.
Якка тартибдаги уй-жойлардан оқова сувлар тўғридан-тўғри ер остига сингдирилмоқда, оқибатда ер ости сувлари ифлосланмоқда. Кўп қаватли уйлардан чиқаётан оқовалар ташиб кетилишига қарамасдан, ташланаётган кўп миқдордаги оқова ер рельефи­нинг ифлосланишига олиб келмоқда.
Ўзбекистон Экологик партия­сининг «Табиат учун бирлашайлик» шиори остидаги Сайловолди дастури лойиҳасида айнан шу каби муаммоларни бартараф этишга қаратилган муҳим ва асосли таклифлар илгари сурилгани наманганликлар томонидан фаол қўллаб-қувватланди.
Энергетика тизими мамлакат ҳаёти учун нақадар стратегик аҳамият касб этиши маълум. Айни вақтда табиий ресурсларга келажак авлодларнинг ҳам биз билан бирдек ҳақи борлигини ҳисобга олган ҳолда Экопартия томонидан энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш борасида қатор таклифлар илгари сурилаётгани Наманган аҳолиси учун ҳам алоҳида аҳамиятга эгалиги қайд этилди.
– Аҳоли сони ортиши ва халқимизнинг яшаш шароитлари кун сайин яхшиланиб бораётгани сабаб электр энергиясига бўлган талаб кун са­йин ортмоқда. Шу билан бирга, табиий ресурсларни ҳам тежаш керак, тугамайдиган ресурснинг ўзи йўқ, – дейди Наманган давлат университети кафедра мудири Элмира Акрамова. – Айни шу нуқтаи назардан қуёш панеллари ва бошқа муқобил энергия манбалари ёрдамида электр таъминоти узилишларига чек қўйиш ва одамларни арзон энергия билан таъминлаш мақсад қилингани жуда яхши ташаббус бўлибди. Йўловчи ва юк ташиш масаласи бугунги кун учун далзарб аҳамиятга эга. Шу боис темир йўлларни модернизация қилиш ва кенгайтириш, юк ташишни йирик юк машиналаридан темир йўлларга ва атроф-муҳитга камроқ таъсир кўрсатадиган бошқа транспорт турларига ўзгартириш бўйича ўз таклифларимизни бердик.
Ўзбекистон Экологик партияси кутилаётган сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида пухта тайёргарлик кўрилгани, бунда мамлакатдаги ҳар бир ҳудуд ва бу ерда яшаётган кўп миллатли аҳолининг манфаатлари, эҳтиёж ва муаммолари инобатга олиниб, халқаро тажрибаларга эга бўлган мутахассислар томонидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилгани эътироф этилди.
Шунингдек, партиянинг Сайловолди дастури лойиҳасидада жамиятдаги фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг йўл бериш ва ўз имкониятларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш масаласига урғу берилгани ҳақида ҳам сўз юритилди.
Жамоат эшитувида фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида уларнинг мулоҳазалари тинг­ланди.

ЎЭП Наманган вилоят партия ташкилоти
Ахборот хизмати
 




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔66

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар