Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Иқлим ўзгариши яқин 5 йилда Африка аҳолисига катта талафот олиб келади

2030 йилга келиб, Африкадаги 118 миллионгача ўта камбағал одамлар қурғоқчилик, сув тошқинлари ва ҳаддан ташқари юқори иссиқ об-ҳаво билан тўқнаш келиши мумкин.

Иқлим ўзгариши  яқин 5 йилда Африка аҳолисига катта  талафот олиб келади

Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилотининг «Африкадаги иқлим ҳолати-2023» номли ҳисоботида айтилди.
Ҳужжатга кўра, қитъа иқлим ўзгаришининг тобора оғир юкини ва зарур мослашув учун номутаносиб равишда юқори харажатларни ўз зиммасига олади.
Ҳисоботда айтилишича, Африка давлатлари ўртача ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 2-5 фоизини йўқотмоқда, кўпчилик ўз бюджетларининг 9 фоизини экстремал иқлим ҳодисаларига қарши курашга бағишламоқда.
Қайд этилишича, Африканинг Саҳрои Кабирдан жануби-ғарбий қисмида мослашиш харажатлари кейинги ўн йилликда йилига 30-50 миллиард доллар ёки ЯИМнинг 2-3 фоизини ташкил қилади.
Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) Африка мамлакатлари миллий метеорологик ва гидрологик хизматларга сармояларни кўпайтиришга устувор аҳамият беришлари ҳамда ҳаёт ва тирикчилик воситаларини сақлаб қолиш учун «Барча учун эрта огоҳлантиришлар» ташаббусини амалга оширишни тезлаштиришлари кераклигини таъкидламоқда.
ЖМТ Бош котиби Селест Саулонинг айтишича, сўнгги 60 йил ичида Африкада глобал ҳарорат ўртача кўрсаткичдан тезроқ бўлган исиш тенденцияси кузатилган. «2023 йилда қитъада ҳалокатли иссиқлик тўлқинлари, кучли ёғингарчилик, тошқинлар, тропик циклонлар ва узоқ муддатли қурғоқчилик кузатилди», деди у.
Саулонинг қўшимча қилишича, худди шундай манзара 2024 йилда ҳам давом этиб, гуманитар инқирозни янада кучайтиради.
 




Ўхшаш мақолалар

Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔30

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔29

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Кактусдан яратилган  эко-пластик

Кактусдан яратилган эко-пластик

🕔11:22, 30.06.2026 ✔87

Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

    Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

    Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 30    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

    Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

    Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

    ✔ 29    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Кактусдан яратилган  эко-пластик

    Кактусдан яратилган эко-пластик

    Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.

    ✔ 87    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

    Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

    Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

    ✔ 138    🕔 15:10, 11.06.2026
  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 157    🕔 16:59, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар