Табиат      Бош саҳифа

Наманган чинакам гуллар диёрига аЙланишида Экопартиянинг ҳиссаси катта

Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунёда рўй бераётган экологик ҳодисалар ниҳоятда катта кўлам ва миқёс касб этмоқда.

Наманган чинакам гуллар диёрига аЙланишида Экопартиянинг ҳиссаси катта

Ана шундай бир шароитда мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали келажак авлодга яхши табиий муҳит қолдириш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сурмоқда. Айни мақсад йўлида бирлашиб, табиат ва инсонлар учун курашаётган, партиянинг асосий кучи шубҳасиз экофаоллар, депутатлик гуруҳларидир.
Улар томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида аҳолининг табиатга бўлган муносабати ўзгармоқда.
Жумладан, вилоятимизда партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида сўнги 5 йил давомида 200 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. Экологик саналарга бағишлаб, 15 та йирик экологик акциялар, ҳашарлар ўтказилди, тадбирларда 3 мингдан зиёд иштирокчилар қатнашди.
Бу каби тадбирлар самарасиз эмас, албатта. 2019 – 2024 йиллар давомида ҳудудларда жами 284 та бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, шу йиллар давомида жами 39 минг нафардан зиёд фуқаро партиямиз аъзолигига қабул қилинди. Бундан ташқари, халқ ичига кириб бориш, ёшларнинг таклиф ва ташаб­бусларини тинглаш натижасида аҳолининг партияга, депутутларга бўлган ишончи йилдан-йилга ортиб борди. Бунинг исботини эса фуқаролар томонидан депутатларга қилинаётган мурожаатларнинг кўпайиб бораётганида кўриш мумкин.
Рақамлардан англаш мумкинки, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш, одамлар мушкулини осон, оғирини енгил қилиш депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятининг устувор йўналишига айланган. Депутатлар учрашувлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганиб, уларнинг салмоқли қисмини маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан бирга жойида ҳал этади. Ечими узоқ вақт талаб этадиган масалалар депутатлик назоратига олинади.
Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, вақтида чиқиндиларни олиб кетмаслик, дарахтларни бетонлаш, чироқлар ўрнатиш, уларни ноқонуний кесиш, сув исрофи, кўп қаватли уйларда хизмат сифати каби ўнлаб масалалар жойида ҳал этилса, ичимлик сув, ички йўллар таъмирталаблиги, атмосфера, сув, дарёларни ифлослантираётган корхоналар каби масалаларга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топилмоқда, зарур масалалар юзасидан депутатлик сўровлари юборилмоқда. Маълумки, депутатга берилган ваколатлар орасида депутатлик сўрови алоҳида аҳамиятга эга институт ҳисобланади. Негаки, унда кўтарилаётган ҳар бир масала ортида, энг аввало, инсон тақдири, кўпчиликнинг манфаатлари туради. Қолаверса, бу тизим одамларнинг партияга ишончини оширишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, мулоқотлар давомида маҳаллий Кенгаш депутатлари аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратиш билан бир қаторда ободонлаштириш, бунёдкорлик жараёнларида ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Жумладан, ушбу йўналишдаги энг йирик, умуммиллий лойиҳа «Яшил макон»да ҳам депутатларимиз алоҳида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.
Ўтган кўчат экиш мавсумида фаолларимиз томонидан худудларда 10 мингдан зиёд дарахт кўчатлари экилди. Партиямиз депутатлари, шаҳар ва туманлар кенгаш раислари томонидан «Яшил макон» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкил этилган штаблар фаолияти, кўчатларнинг кўкариш самарадорлиги, белгиланган талаблар доирасида экилганини ўрганиш юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назорати ўтказилиб тегишли тавсиялар бериб борилди.
Эътироф этиш жоизки, партия фаолиятини янада ривожлантириш, худудларда экологик муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш, аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиб ўтказиш, депутатлар билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш борасида Учқўрғон, Тўрақўрғон, Норин, Наманган туманлари ва Наманган шаҳри партия ташкилоти раислари намунали иш олиб боришди.
Шиддат билан ўзгараётган замон, тараққиётга ҳамоҳанг тарзда партиямиз фаолиятини янги босқичга кўтариш, янада ташаббускор ва фаол бўлиш, халққа тобора яқинлашишни талаб этаётир. Бунинг учун вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз кўпроқ ташаббус кўрсатиши, электоратга яқин бўлиши, замон билан ҳамқадам юриши, кўпчиликни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал қилиш таклифлари билан чиқиши зарур.

ЎЭП Наманган вилоят партия ташкилоти
Ахборот хизмати
 




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔3

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 3    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар