Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Ховос туманида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро Т.Х. тумандан оқиб ўтувчи зовурдан ов қоидаларини бузган ҳолда 4 турдаги 27 та балиқларни овлагани, булардан 9 та балиқ меъёридан (5 кг) ортиқча эканлиги аниқланди. Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 960 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Т.Х. базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари – 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. У қилмиши учун жами 20 миллион 60 минг сўм (жарима ва зарар) тўлайдиган бўлди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, табиий сув ҳавзаларида жисмоний шахсларга спорт-ишқибозлик турида 1 сутка ичида 5 кг.гача миқдорда бўлган балиқни овлашга рухсат этилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил