Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Хонқа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро Т.Б. томонидан 4 туп павлония дарахтини қонунга зид тарзда кесганлик ҳолати аниқланди. Натижада табиатга 10 млн 880 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари – 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.
Маълумот учун, ўсимликларни ноқонуний кесиш қатъиян ман этилади. Агар бу каби ҳуқуқбузарликлар содир этилса, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил