Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Уйингизда болалар учун китоб борми?

Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

Уйингизда болалар учун китоб борми?

Когнитив ва ижтимоий-эмоционал қобилиятни ривожлантириш мақсадида ёшларга йўналтирилган инвестициялар келажакдаги иқтисодий самарадорликнинг пойдеворини яратади. Бола 3-5 ёш оралиғида пайтида мия­сида нейронлар шаклланади. Шу боис давлат ижтимоий дастурларида мазкур ёшдаги болаларга алоҳида эътибор қаратиш долзарб аҳамият касб этади.

Уйда болалар учун мўлжалланган адабиётларнинг мавжудлиги тарбиячи ва болаларнинг ўзаро муносабатларини ривожлантиради ҳамда болаларнинг умумий ривожланишига ижобий таъсир қилади. Бу кўплаб тадқиқотларда ўз исботини топган бўлса-да, Ўзбекистон шароитида унинг таъсирини текшириш мақсадга мувофиқ.
Шу боис Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда 3-5 ёш оралиғидаги фарзандлари бор оилаларда болалар адабиётининг мавжудлиги ва саводхонлик-ҳисоблаш қобилиятининг ривож­ланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Боғлиқликни текшириш китоблар сонидан ташқари бир қанча омилларга асосланган. Хусусан: оила аъзоларининг болага китоб ўқиб бериши, онанинг таълим даражаси ва оиланинг молиявий ҳолати.
Эмпирик таҳлиллар натижаси Ўзбекистондаги оилаларда болалар учун мўлжалланган китоблар сонининг 1 бирликка ошиши уларнинг саводхонлик-ҳисоблаш кўникмаларининг нормал ривож­ланганлик даражасида бўлиш эҳтимолини тахминан 12,39 фоизга оширишини, оиласида кимдир китоб ўқиб берган болаларнинг меъёрдаги ақлий ривожланиш даражасига эга бўлиш эҳтимоли китоб ўқилмаган оиладаги боланикига нисбатан тахминан 1,949 баравар юқори бўлишини кўрсатди.

Тадқиқот натижалари
Лерл ва бошқаларнинг (2012) тадқиқотлари шуни кўрсатдики, ота-оналарнинг фарзандлари билан биргаликда китоб ўқиши уларда когнитив қобилиятнинг ривожланишига таъсир кўрсатади ва иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Кам ва ўртача даромадли мамлакатларда ўтказилган тадқиқот ҳам китоблар болаларнинг ўзини намоён этиши ва келажакдаги ақлий ривожланиш даражасига таъсир қилишини кўрсатди.
С.Неуман (1997) китоб тарбиячи-бола муносабатларини яхшилаши ҳамда болаларнинг ўқиш ва ҳисоблаш қобилиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишини таъкидлаган. Тадқиқот натижалари уйда китобларнинг мавжудлиги ва китоб ўқиш ота-она болалар орасида меҳр ва ҳамдардлик туйғусининг яхшиланишида ёрдам беришини кўрсатди.
Бундан ташқари, тадқиқотларда ота-оналар савияси болаларнинг саводхонлиги ва ҳисоблаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлиги (Сенечал ва бошқ., 2002), кам ва ўртача даромадли мамлакатларда болалар учун мўлжалланган зарур дастурларнинг йўқлиги уларнинг ақлий ривожланишига салбий таъсир этиши мумкинлиги қайд этилган. Л.Виготскийнинг (1978) тадқиқотларида оилаларда болалар учун мўлжалланган китобларнинг мавжудлиги камбағал мамлакатларда бой мамлакатлардагига қараганда кўпроқ ижобий натижа бериши мумкин, деб эътироф этилади.
Александр ва бошқалар (2019) томонидан 35 та мамлакатнинг Кўп кўрсаткичли кластер тадқиқоти (МИCС) маълумотлари асосида ўтказилган тадқиқот болалар адабиёти ва болаларнинг саводхонлик-ҳисоблаш қобилияти ўртасидаги боғлиқлик ўрганилган йирик тадқиқотлардан биридир.
Саводхонлик-ҳисоблаш индекси

МҲТИ мутахассислари ўтказган тадқиқотда маълумотлар базаси сифатида ЮНИCЕФнинг 2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларини қамраб олган Кўп кўрсаткичли кластер тадқиқоти (МИCС) маълумотлари олинди. Тадқиқотда қўлланилган омилларнинг ўзаро мос тушувчи кўрсаткичлар қатори ажратиб олингандан сўнг 758 та кузатувга эга таҳлил базаси шакллантирилди.
Бунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти методологияси асосида ишлаб чиқилган саводхонлик-ҳисоблаш индекси асосий эркин ўзгарувчи қилиб олинади. Мазкур индекс сўровнома орқали 3 – 5 ёш оралиғидаги болаларга берилган қуйидаги 3 та савол асосида шакллантирилди:
1. Алифбодаги камида бешта ҳарфни таниши;
2. Бирдан бешгача рақамларни билиши;
3. Ўз исмини ёза олиши.
Таҳлилга кўра, Ўзбекистонда уйида камида битта адабиёт бўлган болалар улуши 73,6 фоизни, уйида 10 дан ортиқ китоб бор болалар улуши 13,9 фоизни ташкил этади. Бироқ 26,4 фоиз болаларнинг уйида уларга мўлжалланган китоблар йўқ. Шу билан бирга, сўровнома болаларнинг деярли 35 фоизида саводхонлик-ҳисоблаш индекси меъёрда эканлигини кўрсатди.
Давлат қандай сиёсат юритиши керак?
Тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, оилаларда болалар учун мўлжалланган китобларнинг миқдори ва оила аъзоларининг китобхонлик одати Ўзбекистонда болалардаги саводхонлик-ҳисоблаш индексига сезиларли таъсир кўрсатади. Тадқиқот натижаларига асосланиб, ҳукумат кучли инсон капитали билан миллатнинг интеллектуал салоҳиятини кўтариш учун муайян сиёсатни қўллаши мумкин.
Жумладан, ёш болали оилаларга қаратилган эрта саводхонлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда юқорида аниқланган боғлиқликни назарда тутиш мақсадга мувофиқ. Мавжуд она ва бола саломатлиги дастурларига ўқишни тарғиб қилишни қўшиш, ота-оналарга болаларни эрта ёшдан ўқитишнинг муҳимлиги ҳақида маълумот бериш лозим. Бунда кенг аудиторияни қамраб олиш учун турли медиа каналлардан, шу жумладан, телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, китоб сотиб олиш учун субсидиялар, чегирмалар бериш учун ноширлар билан ҳамкорлик қилиш ёки жамоат кутубхоналарини ташкил этиш таклиф этилади.
Боланинг ёшлик чоғидан адабиёт билан таъминланиши келажакда ақлан етук инсон сифатида камол топиши, нафақат ўзининг, балки бутун мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ривож­ланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
МҲТИ таҳлиллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔183

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔213

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Китоб –  озодлик  сари йўл

Китоб – озодлик сари йўл

🕔15:24, 14.03.2025 ✔326

Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 183    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 213    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 326    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 309    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 407    🕔 21:07, 05.10.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар