Табиат      Бош саҳифа

Андижондаги экологик Муаммоларга самарали ечим бизнинг Сайловолди дастуримизда бор

Андижон вилояти бугунги кунда нафақат фан ва таълим, санъат соҳаси учун чинакам намоёндалар етиштириб бераётгани, балки мамлакат саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳалари ривожига улкан ҳисса қўшаётган фидокор фарзандлари билан ҳам юртга танилган.

Андижондаги  экологик  Муаммоларга самарали ечим бизнинг Сайловолди  дастуримизда бор

Бу диёрда мамлакатимиз пахтачилиги, ғаллачилиги учун катта илмий-амалий мактаб яратган устоз­лар бор. Андижон деҳқонлари, миришкорлари халқимиз дастурхонининг тўкинлигига жуда катта ҳисса қўшиб келади.

Андижонлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам булар ҳақида атрофлича сўз юртилди. Ўзбекистон Экологик партияси Сайловолди дастурида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, мазкур йўналишда қандай катта мақсадлар кўзда тутилаётгани атрофлича таҳлил қилинди. Партиямиздан кўрсатилган номзодлар дастурининг асосий йўналишлари андижонлик сайловчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

«Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган учрашувда партия фаоллари, экологлар, атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган ёшлардан иборат 300 га яқин сайловчилар иштирок этди. Учрашувда партиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» энергетикани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш ва биохилма-хилликни сақлашга қаратилган келгуси беш йилликдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси 2030 йилга қадар йирик шаҳарларда йўловчиларнинг велосипедда ҳаракатланиш улушини 20 фоизга етказиш, атроф-муҳитга зарар етказиш ҳисобига олинган энергия улушини камида 25 фоизга қисқартириш, саноатда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш орқали энергия сарфини 50 фоизга қисқартириш, 2030 йилгача энергия балансида экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини икки карра оширишни ўз олдига вазифа қилиб қўйгани таъкидланди.

«Қизил китоб»га киритилган ўсимликлардан фойдаланишга ва ёввойи ҳайвонларни ов қилишга муддатсиз мораторий эълон қилиш, ёввойи ҳайвонларни овлаш учун белгиланган тўлов миқдорини эса 10 бараварга ошириш кераклиги алоҳида қайд этилди.

Партия жамиятда экологик маданиятни ошириш учун «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш» концепцияси ва дастурини, экологик сиёсат устуворлиги учун «Барқарор экологик ривожланиш стратегияси»ни қабул қилиш тарафдори экани эса фарғоналик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди. Тадбирда партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев Сайловолди дастуридан ўрин олган устувор йўналишлар, мақсад-вазифалар, уларнинг бугунги кунда нечоғлик аҳамиятга эга экани борасида батафсил тўхталиб ўтди.

– Бугун саноат чиқиндиларининг 8-10 фоизи, маиший чиқиндиларнинг бор йўғи 18-20 фоизи қайта ишланмоқда. Сайловолди дастуримизда чиқиндиларни максимал қайта ишлаш ва улардан биогаз, биокўмир ишлаб чиқариш бўйича аниқ таклифлар бор, – деди тадбирда партия лидери.

Шунингдек, партия қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган «Яшил энергетика стратегияси»ни, қишлоқ хўжалиги, саноат ва иқтисодиёт тармоқларида сувдан самарали фойдаланишга қаратилган Миллий дастурни қабул қилиш ташаббусини илгари суриши айтиб ўтилди. Бино ва кўп квартирали уйлар қурилишини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш механизмларини қонунда аниқ белгилаш мақсад қилингани сайловчиларга манзур бўлди.

Айтиш керак, ўтган беш йил муддат ичида партиянинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг амалий ифодаси аҳоли турмуш тарзига аллақачон кириб борган. Шу боис жорий йилда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида улар яна ўринли танлов қилишга, муносиб номзодларни қўллаб-қувватлашга шай. Бўлиб ўтган мазкур учрашувларда айни жиҳатлар яққол кўзга ташланди. «Табиат учун бирлашайлик!» шиори асосида ўтказилган тадбирда партия етакчисига савол билан юзланган сайловчилар жумбоқ бўлиб келаётган сўровларга батафсил, аниқ ва ҳаётий мисоллар орқали жавоб олишди.

 

ЎЭП МК матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔22

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔23

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔80

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 22    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 23    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 80    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 116    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар