2024 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида партия раиси Абдушукур Ҳамзаевнинг сайлов жараёнларини кузатиш учун мамлакатимизда бўлиб турган ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Дуглас Уейк ҳамда Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Рашад Ширинов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Партия раҳбари мамлакатимизда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий тадбир – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик жараёни, жойларда сайловолди тарғибот тадбирларининг демократик тамойилларга асосан, партиялараро тенг рақобат муҳитида ўтказилаётгани, партия электорати ва сайловчиларни депутатликка номзодлар билан таништириш фаол ва қизғин руҳда олиб борилаётгани хусусида атрофлича маълумот берди.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Дуглас Уейк мамлакатимиз сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар ва сайловларнинг янгича тизимда олиб борилаётгани, барча сиёсий партиялар учун бир хилда кенг шароит яратилаётганини юксак баҳолади.
Учрашув конструктив ва самимий руҳда ўтди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил