Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Партиянинг битта ташаббуси бир неча муаммоларга ечим бўлади (ми?)

(Велосипед ва скутерлар учун махсус йўлаклар қуриш ташаббуси юзасидан айрим мулоҳазалар)

Партиянинг битта ташаббуси бир неча муаммоларга  ечим бўлади (ми?)

Маълумки, юртимизда сайловолди ташвиқотлари фаол давом этаётган ҳозирги кунларда сиёсий партиялар илгари сураётган ташаббуслар юртдошларимиз ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Бир партиянинг ташаббуси бировларга маъқул келса, биров муайян таклиф ёхуд эътирозларини билдирмоқда. Бу ижтимоий тармоқларда кузатилаётган аниқ-равшан воқелик. Назаримда, бунга фақат некбинлик билан қараш керак. Чунки бу юртдошларимизда сиёсий ва ҳуқуқий маданият тобора юксалиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистон Экологик партиясининг автомобиль йўли қатнов қисми ҳисобидан скутерлар ва велосипедларда ҳаракатланиш учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш ташаббуси бўйича ҳам турлича муносабатлар билдириляпти. Энг катта эътироз ҳозирги тирбандликлар шароитида бундай йўлакларни автомобиль йўли ҳисобидан барпо этишга тааллуқли бўлмоқда.

Фикримча, партия бу таклифининг амалга оширилиши орқали бир неча муаммоларга ечим топишни кўзламоқда.

Биринчидан, йўлакларни айнан автомобиль йўли ҳисобидан барпо этиш натижасида велосипед ва скутерларнинг оммалашишига эришилади, бунда йўлаклар машинадагилар учун реклама вазифасини ўтайди. Акс ҳолда, яъни йўл четида жойлашган алоҳида йўлаклар одамлар учун етарли даражада жозибали бўлмайди.

Дунё шаҳарлари инфратузилмасида бундай йўлаклар орқали велосипед ва скутерлар оммалашиб бормоқда ва буни янада ривожлантириш чора- тадбирлари кўрилмоқда.

Масалан, Англияда 2025 йилга бориб 2013 йилдагига нисбатан велосипедда ҳаракатланиш кўрсаткичларини икки баробар ошириш мақсад қилинган. 2021 йилда «велосипедлаштириш» бўйича Паневропа режаси қабул қилинган ва унга кўра, 2030 йилгача минтақадаги барча давлатлар велотранспорт сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

Иккинчидан, тирбандликлар кўпайгани сари одамларнинг жамоат транспорти, скутер ва велосипедларга эҳтиёжи кўпаяди ва бу орқали энг муҳим натижа – автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлар камайишига эришилади. Зеро, Тошкент шаҳрида кунига тахминан 700 мингта автомобиль ҳаракатланмоқда, улар 3,5 тонна ёнилғини сарфлаётир ва бунинг ҳисобидан эса ҳавога 700 тонна заҳар тарқалмоқда ва биз ўша ҳаводан нафас олмоқдамиз.

Шу нуқтаи назардан Экопартия илгари сураётган ташаббус жуда долзарб аҳамиятга эга. Қолаверса, Экопартия дастуридан жой олган жамоат транспортини электробуслар ҳисобига ривожлантириш ташаббусининг аҳамияти ҳам ундан кам эмас.

Шу ўринда бу масалага халқаро ёндашувларга мурожаат қилиш жоиз бўлади. Хусусан, Нидерландия ёндашувини, яъни кунига ўртача 2,6 км велосипедда ҳаракатланишни бутун дунё бўйлаб жорий этиш атмосферага йилига 686 млн тонна карбонат ангидрид гази чиқарилишини камайтиришга эришиш мумкин.

Учинчидан, велосипед ва скутерларда ҳаракатланишнинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари талайгина. Мутахассисларнинг қайд этишларича, велосипедда ишга борадиган одамларда саратон хавфи 45 фоиз, юрак-қон томир касалликлари хавфи 46 фоиз камроқ бўлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кунига 30 дақиқа пиёда юриш ёки 20 дақиқа велосипед ҳайдаш ўлим хавфини камида 10 фоизга камайтиради. Швейцариядаги бутунжаҳон ёшлар ташкилоти тадқиқотларига кўра, жисмоний фаол турмуш тарзига эга, айниқса, велоспорт билан шуғулланувчи одамлар бошқаларга қараганда 32 фоиз соғломроқ бўлишади.

 

Шуҳрат УМИРОВ,

мустақил эксперт




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар