Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилҚонунчиликда сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур нормадан келиб чиқиб, жорий йил 16 – 23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, сайлов бўлиб ўтадиган куни таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва бошқа сабабларга кўра ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган юртдошларимиз кеча муддатидан олдин овоз беришнинг дастлабки кунида 9:00 дан 18:00 га қадар ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодлар ва ишонч билдирган партияси учун овоз беришди.
– Иш билан хорижий давлатга кетаётганим туфайли 27 октябрь куни овоз беришда иштирок эта олмайман, – дейди Эрали Абдумажидов. – Ўзим яшайдиган ҳудуддаги 23-сайлов участкасига келиб, комиссия аъзоларига мурожаат қилдим. Улар менга сайлов варақаси беришди. Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида тўлдирдим ва ўзим танлаган номзод учун овоз бердим. Менга ҳеч ким дахл қилмади. Тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертга солиб, участка сайлов комиссияси аъзоларига топширдим.
– 1502 нафар сайловчи рўйхатга олинган участкамизда сайлов куни хизмат сафарида бўладиган фуқаролар ҳам бор, – дейди Қарши шаҳридаги 57-сайлов участкаси раиси Анвар Абдиев. – Аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги юзасидан ўтказилган тадбирлар давомида уларга муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга эканини тушунтирдик. Ана шундай сайловчилар участкага келиб, сайлов варақаси асосида ўзлари танлаган номзод ва партия учун овоз бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси қарорига кўра сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақти қуйидаги муддатда давом этади:
• иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар;
• дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар.
Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.
Сайлов жараёнининг шаффоф ва адолатли ўтишини бевосита кузатиб бориш учун бир қанча халқаро кузатувчилар ҳам жараёнда иштирок этиши назарда тутилган. МСК қарори билан Туркий давлатлар парламент ассамблеясининг 19 нафар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, Россия ва Хитойдан 2 нафардан, АҚШнинг 3 нафар ҳамда Буюк Британия, Латвия, Литва, Франция, Ҳиндистон ва Япониянинг 1 нафардан вакили – жами 36 нафар хорижий ва халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилган.
Камолиддин Рўзиматов
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил