Жорий йилги сайловлар олдидан Ўзбекистон Экологик партияси томонидан анъанавий йўловчи ташиш поездларини замонавий тезюрар поездларга алмаштириш ва йўл ҳақи нархларини мақбуллаштириш ташаббуси илгари сурилмоқда.
Хорижий тажрибада ҳам темир йўл транспортлари бошқа транспорт воситаларига нисбатан қулай, хавфсиз ва арзонлиги билан ажралиб туриши ҳеч кимга янгилик эмас.
Экологик партия ташаббусига кўра, темир йўл соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, темир йўллар жозибадорлигини ошириш мақсадида йўловчиларга турли имтиёзлар бериш, темир йўлларга янги тезюрар локомотивлар ва замонавий қулайликларга эга бўлган йўловчи вагонларни харид қилиш, темир йўл хизматларнинг умумий қамровини кенгайтириш ҳамда қўшни мамлакатларнинг темир йўл тармоқлари билан боғламалар ҳосил қилиш сингари ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Партиянинг илгари сурилаётган ташаббуси мамлакатимизнинг темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг хизматлар бозорини кенгайтириш ва тариф сиёсатини муқобиллаштириш орқали сайёҳлик ташишларни кенгайтириш ва сайёҳлик-экскурсия поездларини ривожлантиришга хизмат қилади
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил