Дарахтлар юртимизни обод, шаҳар ва қишлоқларимизни кўркам қилибгина қолмай, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омилдир.
Зарафшон шаҳрида кузги мавсумда дарахт экиш ишларини самарали ташкил этиш, шаҳарда яшил боғларни кўпайтириш мақсадида «Яшил макон» лойиҳаси жадал олиб борилмоқда.
Ушбу дарахт кўчатлари экиш лойиҳасида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган депутатлар, партия фаоллари, мутасадди раҳбарлар, нуронийлар, ободонлаштириш ходимлари, ёшлар, корхона-ташкилот ходимлари иштирок этишмоқда.
«Яшил макон» тадбирларининг алоҳда эътибор билан ўтказилаётгани шаҳарни безаб турган яшилликни сақлаб кўпайтириш ва келажак авлодларга етказиш ишлари мунтазам давом этишидан далолатдир.
ЎЭП Марказий Кенгаши матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил