Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ташаббуси билан Қорақалпоғистонда Оролбўйи ҳудудини яшил маконга айлантириш мақсадида ушбу умуммиллий лойиҳага старт берилди.
Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари Л.Сейтова, экопартия Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти Кенгаши раиси А.Бегимова, бош мутахассис Б.Жиенбаев ва депутатлар лойиҳанинг аҳамияти ҳамда экологик барқарорликни таъминлашдаги ҳиссаси ҳақида жойларда тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.
Лойиҳа давомида ҳудуд иқлимига мос кўчатлар экилишига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, қайрағоч, шумтол, жийда, туранғил, саксовул, тут терак каби маҳаллий дарахт навлари билан бир қаторда айлант, оқ акация, маклюра, гўзал каталпа, хилокаталпа, софора каби иқлим шароитларига мослашувчан кўчатлар экиш ҳам йўлга қўйилмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил