Табиат      Бош саҳифа

Барқарор ривожланиш долзарб экологик масалалар ечимига боғлиқ

Иқлим ўзгариши, табиат мувозанатининг издан чиқиши дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солиб турган ҳозирги кундаги глобал муаммо ҳисобланади. Бугун дунёда экологик хавфсизлик масаласи энг устувор вазифага айланиб улгурди.

Барқарор  ривожланиш долзарб экологик  масалалар ечимига боғлиқ

Экологик кенгаш ташаббуси

Яқинда бўлиб ўтган Туркий давлатлар саммитида ҳам ушбу масала кун тартибига қў­йилди. Саммитда Ўзбекистон раҳбари бугунги кун ва келажагимиз учун муҳим бўлган етти ташаббусни илгари сурди. Шулар орасида Туркий экологик кенгаш тузиш ҳамда унинг илк учрашувини юртимизда ўтказиш масаласи ҳам ўрин олган.

Дунёдаги экологик муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ҳамда тизимли ёндашувни таъминлашда кутилган самарадорликка эришишда мазкур Кенгаш катта аҳамиятга эга бўлади.

Ҳозирги вазият шуни кўрсатяптики, экологок масалалар бир давлат ёки бир ҳудуд доираси билан чекланиб қолмаяпти. Атмосфера ҳавоси, иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан фойдаланиш, қушлар ва ҳайвонот олами миг­рацияси каби ўнлаб ҳолатлар давлатлардан ҳамкорликда фаолият юритишни талаб қилади. Иқлим ўзгаришларига мослашиш, сув тақчиллигининг олдини олиш, чўлланишга қарши курашиш, озиқ-овқат таъминотида барқарорликка эришиш, атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш каби масалалар бугун нафақат Ўзбекистон учун, балки дунёнинг барча минтақаларида долзарб аҳамият касб этмоқда. Туркий экологик кенгаш ана шундай муҳим ва долзарб масалаларда якдил ҳаракат қилиш имконини яратиши кутиляпти.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенг жорий этиш, «яшил» транспортга жадаллик билан ўтиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейт­раллигига эришиш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

Иқлим ўзгариши муаммоси

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишнинг ягона давлат сиёсатини шакллантириш, шунингдек, Париж битими бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилди.

Иқлим кенгаши олдига қўйилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда бир қанча вазифаларни амалга ошириш таклиф этилмоқда. Шулардан бири аҳолининг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида гидрометеорологик, атмосфера ҳавосининг сифати ва иқлим ўзгаришига оид ишончли ахборотлар билан кенг жамоатчиликни мунтазам таъминлашни йўлга қўйишдир. Экологик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор экологик ривожланишга асосланган иқтисодиётни барпо этиш учун иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган иқлимий молиялаштириш (climate finance) тизимини жорий этиш ҳам бугунги кундаги муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларни иқлим ўзгариши оқибатлари таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда форс-мажор ҳолатларда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш зарур. Ноқулай иқлим шароитларига, жумладан, қурғоқчиликка чидамли ўсимлик тур ва навлари экилиши ҳамда кўпайтирилиши учун давлат субсидияларини жорий этишга эҳтиёж юзага келмоқда.

Республикамизнинг қурғоқчил ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли орасида экологик муаммолар туфайли юзага келаётган касалликларни аниқлаш, доимий мониторинг қилиб бориш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, мамлакатнинг иқлим «юки» мониторингини ва иқлим ҳисобини юритиб бориш механизмларини жорий этиш масаласи ҳам эътиборлидир.

Айниқса, иқлим ўзгаришларига чидамли янги нав ва зотлар яратишни рағбатлантириш, ушбу йўналишда олиб бориладиган тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга аҳамият қаратиш озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми янада ошишига хизмат қилади.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш субъектлари учун карбон газ ташланмалари чегара миқдорини белгилаш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ экотизимлардаги йўқотишлар ва зарарларни қоплаш учун махсус жамғарма ташкил этиш таклифи илгари сурилмоқда.

 

Экотизим барқарорлиги учун

Ҳозирда Орол фожиаси минтақа экотизимига таъсир кўрсатаётган жиддий масалалардан бири бўлиб турибди. Иқлим ўзгаришининг энг аянчли салбий оқибатларидан бири бўлмиш ушбу фожиадан хулоса қилган ҳолда амалий чоралар кўришни бугунги экологик вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда. Оролбўйи ҳудудида халқаро молия институтларини биохилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришини юмшатиш, чўлланишнинг олдини олишга қаратилган лойиҳа ва дастурларга кенг жалб этиш лозим. Шунингдек, Оролбўйи минтақасида жойлашган Қизилқум чўли ҳудудида саҳрога мос ўсимликлар экиш орқали қум-бўронлар кўтарилишининг олдини олиш ва яйловлар деградациясини тўхтатиш масаласи ҳам долзарб ҳисобланади.

Рамсар рўйхатига киритилган «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасининг Судочье кўллар тизимидаги Судочье кўлида ва бошқа кичик кўлларда сув сатҳи пасайишининг олдини олиш чораларини кўриш зарурати бор. Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида экотизимни тиклаш ҳамда экотуризмни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиши керак.

Ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда минтақа мамлакатларининг жадал кўкаламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича вазифаларни биргаликда амалга ошириш муҳимдир. Минтақа давлатлари ўртасида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қаратилган ва экологик барқарорликка олиб келувчи илмий ишланмалар, янги технологияларни ўзаро бепул алмашиш йўлга қўйилиши зарур. Бу томонлар учун катта манфаатлар келтиради.

Чанг бўронларини камайтириш мақсадида қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамкорликда чўл ҳудудларида трансчегаравий яшил зоналар ва иҳотазорларни барпо этиш, минтақада турли иқлим таъсирига қарши курашиш учун давлатлар ўртасида бирдамлик механизмларини ишлаб чиқиш ҳам бугунги кун тақозоси бўлиб турибди.

Юқорида санаб ўтилган экологик масалалар юртимизда тизимли ҳал қилиниши билан минтақа ва дунё экотизими барқарорлигига ҳисса қўшади. Шу мақсад йўлида ўзаро яқин ҳамкорлик қилиниши эса, фаолия­тнинг янада манфаатли бўлишига хизмат қилади.

 

Хайрулла ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчлик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔24

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔27

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔36

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 24    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 27    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 36    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 54    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 36    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар