Етти кун      Бош саҳифа

Замон шиддатига ҳамоҳанглик, ислоҳотларга камарбасталик масъулияти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги илк мажлиси тарихий аҳамиятга молик бўлди, десак хато бўлмайди.

Замон шиддатига ҳамоҳанглик,  ислоҳотларга  камарбасталик  масъулияти

Давлатимиз раҳбари мазкур мажлисдаги нутқида нафақат биз депутатлар олдида турган муҳим вазифаларни санаб ўтди, айни вақтда халқимизнинг эртанги куни, Ўзбекистоннинг келажаги учун жуда муҳим аҳамият касб этувчи энг долзарб йўналиш­ларни белгилаб берди. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилиши лозим бўлган ўта долзарб ва мураккаб вазифаларни ҳал этиш учун қонун ижодкорлиги, парламент назорати, электорат ҳамда сайловчилар билан ишлашда алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган аниқ таклифлар айтиб ўтилди.

Янги шаклланган парламентимиз қуйи палатасининг келгуси беш йилликдаги энг устувор вазифалари юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун ҳам жуда муҳим бўлган  ташаббус ва ғоялар Президентимиз томонидан алоҳида қайд этиб ўтилди. Айниқса, бунда партиямиз Сайловолди дастурида кўзда тутилган кўплаб вазифаларнинг ҳам ижроси қамраб олингани биз учун алоҳида аҳамиятга эга.

Сайловолди дастуримиздан ўрин олган давлат органлари ва корхоналари ҳудудларида яшил боғлар ташкил этиш, мамлакатимизда экологик маданиятни юксалтириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш вазифалари эътироф этилди. Очиғи, бу вазифаларнинг ижроси мамлакатимиз, аҳолимиз учун нақадар аҳамиятли ва зарур эканини бугунги экологик вазиятнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди. Қолаверса, табиатнинг бугунги овози бизни шунга даъват этмоқда.

Мамлакат раҳбари томонидан Қонунчилик палатасида иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиясини ташкил этиш таклифи ҳам айни бугунги куннинг талаби, қолаверса, бу Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутатларнинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанг экани, бизни янада масъулият билан ишлашга даъват этади.

Бу, биринчи навбатда, иқлим ўзгаришлари ва «яшил» иқтисодиёт масалалари бўйича давлатимиз раҳбари томонидан юксак минбарларда илгари сурилаётган ташаббуслар ижросини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Тараққиёт шиддат билан олдинга интилмоқда. Замоннинг ўзи биздан депутат сифатида янада фаол бўлишни, ўзимизга нисбатан талабчан, қаътиятли бўлишни ва ўз устимизда тинимсиз ишлашни талаб қилмоқда.

Аҳолини ташвишга солаётган ҳаётий соҳаларда, хусусан, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда экология билан боғлиқ масалаларда парламент ва депутатлик назорати сусайгани жуда ўринли таъкидлаб ўтилди.

Янги чақириқда фракциямиз ва партиямиз ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратади. Мавжуд экологик вазиятни реал баҳолаган ҳолда, елкамиздаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, янги куч ва шижоат билан доимо фаол бўлиш, экология соҳасида қонунчилик талаблари ижросини таъминлашда давлат органлари, хўжалик юритувчи субьектларнинг маъсулиятини кучайтириш ҳар бир депутатимизнинг қаътий вазифасига айланади.

Давлатимизнинг халқаро ташаббусларини аҳолига тушунтириш, парламентимиз фаолиятини жонлантириш бўйича билдирилган таклифларни ҳам фракциямиз фаол қўллаб-қувватлайди. Айни шу йўналишларда фракциямиз томонидан алоҳида дастур ишлаб чиқиб, партиямиз қошидаги экспертлар, олимлар корпуси билан биргаликда тарғибот ишларини кучайтирамиз.

Бир сўз билан айтганда, келгуси беш йилликда сайловчилар билдирган ишончни оқлашга, Сайловолди дастуримизда белгиланган мақсад ва вазифаларини руёбга чиқаришга, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларга камарбаста бўлиб, фидойилик билан меҳнат қилишга аҳд қилганмиз ва бу йўлда қатъий турамиз.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Экологик назорат –  замонавий саноат талаби

Экологик назорат – замонавий саноат талаби

🕔18:01, 16.04.2026 ✔50

Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.

Батафсил
Янги Бунёдобод:  муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

🕔18:00, 16.04.2026 ✔47

Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.

Батафсил
Ер ости сув ресурслари –  жамоатчилик назоратида

Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида

🕔18:00, 16.04.2026 ✔47

Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик назорат –  замонавий саноат талаби

    Экологик назорат – замонавий саноат талаби

    Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.

    ✔ 50    🕔 18:01, 16.04.2026
  • Янги Бунёдобод:  муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

    Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда

    Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.

    ✔ 47    🕔 18:00, 16.04.2026
  • Ер ости сув ресурслари –  жамоатчилик назоратида

    Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида

    Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.

    ✔ 47    🕔 18:00, 16.04.2026
  • Ёмғир сувидан унумли  фойдаланяпсизми?

    Ёмғир сувидан унумли фойдаланяпсизми?

    Сув ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш глобал экология кун тартибининг ажралмас қисмига айланган.

    ✔ 54    🕔 17:59, 16.04.2026
  • «35 йилга – 35 кўчат»:  Оҳангаронда янги экологик ташаббус

    «35 йилга – 35 кўчат»: Оҳангаронда янги экологик ташаббус

    Мамлакатимизда истиқлолимизнинг ўттиз беш йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда нишонлаш борасидаги хайрли ишлар экологик ташаббуслар билан уйғунлашиб кетмоқда.

    ✔ 50    🕔 17:59, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар