Экология вазирлиги қошидаги Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, ички ишлар ва солиқ органлари ходимлари Хоразм вилоятида назорат рейд ўтказди.
Хива шаҳридаги деҳқон бозорида чиқиндилар йиғилиши билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилиб, ноқонуний чиқиндихоналар аниқланди. Шунингдек, «Хива шаҳар деҳқон бозори» АЖ маъмурияти бозор ҳудудида чиқинди йиғиш майдони ва махсус контейнерларни ташкил этмагани аниқланди.
Текширув чоғида маълум бўлдики, ушбу деҳқон бозори ҳудуди санитар-техника корхонаси «Эко кластер» МЧЖга бириктирилган бўлиб, маъмурият хизмат кўрсатиш бўйича шартнома доирасида 5 миллион сўм қарздор бўлган. Бозор раҳбари қарзни тўлаш ва ҳудудда чиқинди баклари ўрнатиш мажбуриятини олди.
Мазкур ҳолат бўйича бозор раҳбарига нисбатан маъмурий баённома тузилди ва материаллар ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун суд органларига юборилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил