Табиат      Бош саҳифа

Депутатлар нималарни режа қилмоқда?

Бугун экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масаласининг сиёсат даражасига кўтарилиши, нафақат мамлакат, балки дунё миқиёсида асосий эътибор марказидан ўрин олиши Ўзбекистон Экологик партиясининг барча хайрихоҳлари, партиядан сайланган депутатлар учун катта масъулият ва имкониятдир.

Депутатлар нималарни  режа қилмоқда?

Хусусан, бўлиб ўтган сайлов натижалари халқимизнинг атроф-муҳит муҳофазасига беэътибор эмасликларини яққол намоён этди. Қолаверса, экологияни барқарорлаштириш мақсадида мамлакатимизнинг дунё давлатлари билан келишилган манфаатли шартномалари партиямизнинг ҳар бир вакилига катта масъулият юклайди.

Партия аъзолари натижалардан сўнг ўз олдига янада каттароқ ва муҳим вазифаларни режа қилиб қўйди. Жумладан, партиямиз ўтган чақириқдаги сайловларда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят ҳамда шаҳар ва туман Кенгашларида 59 та депутатлик ўринларига эга бўлган бўлса, бу йилги сайлов натижаларига кўра 60 та депутатлик ўринларини эгаллади.

Ўтган ҳафта ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгашида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга партиядан сайланган депутатлар, вилоят ҳамда туман, шаҳар партия ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этди.

Ўқув семинарда дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда бўлиб ўтган сайловларда вилоят партия ташкилотининг қўлга киритган ютуқлари ҳамда партия олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Маърузачи ўз сўзида халқимиз хизматида бўлиш, инсонларнинг оғирини енгил қилиш ҳар бир депутатдан юксак фидойилик, улкан билим ва ҳаётий тажриба талаб этиши, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган мақсад ва вазифалар эса бу борада ҳар бир халқ вакиллари учун дастуриламал ҳужжат бўлиб хизмат қилиши ҳақида тўхталди.

Партия Сайловолди дастурида келгусида амалга ошириш зарур бўлган 160 дан ортиқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинган. Келгуси беш йилликда халқимиз билдирган ишончни оқлаган ҳолда барча депутатлар, партия гуруҳлари, партия фаоллари билан биргаликда Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга собитқадамлик билан ҳаракат қилиши лозим. Бу борада вилоят партия ташкилоти олдида қатор масъулиятли вазифалар турибди.

Биринчиси, депутатлар партиянинг вилоят ҳамда шаҳар, туман партия ташкилотлари билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиши керак. Негаки, партиядан номзоди кўрсатилиб, сайланган депутат партия олдида ҳам масъулиятни ҳис қилиши, партия дастурий вазифаларини рўёбга чиқаришда ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Зеро, партия дастурида белгиланган вазифалар ҳам сайловчилар манфаатини ифода этади.

Иккинчидан, вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларимизнинг йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш зарур, бу борада 15 нафар партия гуруҳи раҳбарлари жонбозлик кўрсатиши керак.

Учинчидан, аҳолини ташвишлантираётган экологик муаммолар юзасидан Кенгашлар сессиялари кун тартибига долзарб масалалар киритиш ташаббусларини кучайтириш даркор.

Тўртинчидан, сайловчиларни ўйлантираётган масалалар ҳар томонлама пухта ўрганган ҳолда, депутат назоратининг таъсирчан воситаси бўлган депутат сўрови институтидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Мамлакат раҳбари томонидан яқинлашиб келаётган 2025 йилни «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиш таклиф этилгани биз – Экологик партия фаоллари учун катта ютуқ бўлди, дея баралла айта оламиз. Кириб келаётган йилнинг бундай номланиши бизга икки карра масъулият юклайди. Буни чуқур ҳис қилган ҳолда вилоят Кенгаши фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларимиз билан биргаликда мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш йўлида бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Тиббиёт чиқиндилари хавфли,  аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод  иш бошлади

Тиббиёт чиқиндилари хавфли, аммо уларни хавфсиз ёқиб энергия олувчи илк завод иш бошлади

🕔09:00, 08.09.2025 ✔17

Тиббиёт муассасаларидан чиқадиган чиқиндилар табиат учун ҳам, инсонлар учун ҳам хавфли бўлган чиқиндилар сирасига киради. Йиллар давомида атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдирадиган тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш масаласи, айниқса, пандемиядан кейинги даврда, дунё миқёсида долзарб муаммога айланди.

Батафсил
Плоггинга  қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза  атроф-муҳит сари қадам қўйинг

Плоггинга қўшилинг, соғлом турмуш ва тоза атроф-муҳит сари қадам қўйинг

🕔08:57, 08.09.2025 ✔16

Кўчалар, хиёбонлар, дарахтзорлар орасида ётган пластик идишлар, қоғоз парчалари ёки бошқа чиқиндилар нафақат кўнгилни хира қилади, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий зарар етказади.

Батафсил
CITES  50 йиллиги  Самарқандда:  табиат ва инсонлар  ўртасидаги кўприк

CITES 50 йиллиги Самарқандда: табиат ва инсонлар ўртасидаги кўприк

🕔17:37, 29.08.2025 ✔54

Бугун, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES CoP20) иштирокчилари конференциясининг 20-йиғилиши очилишига 100 кун қолганида Ўзбекистон «CITES 50 йиллиги Самарқандда: табиат ва инсонлар ўртасидаги кўприк» номли тадбирнинг расмий шиорини эълон қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар