Узангидош ошнаси Облақул чавандознинг қазо қилганига кўп йиллар ўтган бўлса-да,  Ашур бобо унинг ўғиллари билан борди-келди қилишни канда қилмади. Мана,  яқинда Ашур бобо жўрасининг тўнғичи Қувват фермерникида меҳмон бўлди. Ака-укалар қарияни навбати билан меҳмонга чақиришди. Ниҳоят, учинчи кун Ашур бобонинг сафари қариди. Мезбонлардан қайтишга ижозат сўрай деб турганда Тўлаш шофёр гап қотди:

— Бобо, биз беш ака-укада отамизга ўхшайдиган бирор одатми, фазилатми борлигини сездингизми?

Ашур бобо савлат тўкиб ўтирган йигитларга бир қур назар ташлаб, деди:

— Сизларда раҳматли Облақулнинг қанча қилиғи бўлса, бариси бор. Ошнамнинг сандиғидан пули, қўрасидан моли аримаган, хўш, бу қайсиларингга ўтган, албатта, Қувватга, шундайми?

Ўтирганлар бош ирғашди.

— Оталаринг мудом от-уловини шайлаб, созлаб юргич эди, бу одати сизга ўтган-ов, Тўлашбой?

— Шундай,— дейишди ака-укалар.

— У зўр чавандоз, отбоз эди, буниси ҳойнаҳой, Шодиёрбойда. Кейин қўли гул уста, синиқ-мертикни даволовчи табиб эди, бу касбини Саъдулла давом эттиряпти.

Ашур бобо тин олди. Мўйсафид негадир ошнасининг бешинчи ўғлини тилга олмади. Бу Шавкат дўкончига оғир ботди.

— Отахон, нима, биз отамизга ўгаймизми, бизгаям нимадир қолгандир-ов...

— Ҳай, аттанг, шуни айтмайин девдим, қўймадинглар, на илож, айтмасам, бир кун бошқа бировдан эшитасизлар. Ҳар тўкисда бир айб бўлади, ота­нгизнинг ҳам озгина бир қусури бор эди. Қизилга, яъни ҳушрўй аёлларга ўчроқмиди дейман, сиз билмайсиз, узоқ йили бир жувонга илакишиб қолиб, элга эрмак бўлганди, падарингизнинг шу қусури сизда йўқми, ўғлим?!

Шавкат дўкончи қизариб ерга қаради, ўртага ноқулай жимлик чўкди, во ажабо, наҳотки орадан шунча йил ўтиб, отасининг хатосини ўғли такрорлаган бўлса? Ҳали бир ярим ой бўлмаганди. Шавкат дўкончининг шаҳарлик бир сатангнинг тузоғидан қутулганига...

— Отамизнинг энг зўр мероси кенжамизда қолган экан-да?— деди Қувват фермер укасига қараб.

Даврадагилар қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборишди.

Ўролбой ҚОБИЛ,

Қамаши тумани




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар