Адлия вазирлиги «Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома»ни давлат рўйхатидан ўтказди. (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)
Мазкур меъёрий ҳужжатда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тартиби акс этган. Унга кўра, ҳавони ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш учун тайёргарлик кўриш;
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказишда ўлчашлар олиб бориш ва ҳисоб-китоб ишларини бажариш;
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш;
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини келишиш ва тасдиқлаш.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи ташкилотлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Объект томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича тузилган материаллар расмийлаштирилади ва объект раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил