Яқинда Фарғона шаҳар А.Яссавий кўчасида жойлашган «Фарғона Лайли Наҳор» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда авария ҳолати оқибатида алангаланиш содир бўлгани ва бу инсонлар ўлимига олиб келгани барчамизни жиддий ташвишга солди.
Бу фожиадан зарур холосалар чиқариш, келгусида бундай фалокатли ҳодисалар юз бермаслиги учун зарур чоралар кўриш тегишли ташкилотлар олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади.
Ушбу ҳолат бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев томонидан АЁҚШни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари қонун нормаларига мувофиқ амалга оширилганлигига аниқлик киритиш, бундай ҳодисалар бошқа такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига депутат сўрови юборилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил