Республиканинг ўрмон билан қопланганлик даражаси 8,1 фоизга (3,65 млн гектар) етказилди.
Оролбўйи ҳудудларида 215 минг гектарда «яшил қопламалар» барпо қилиниб, уларнинг умумий майдони 1,9 млн гектарни ташкил этди.
Чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида 1000 гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди.
Ўрмон хўжаликларида 5,6 минг гектарда доривор ва озуқабоп ўсимликлар плантацияси барпо этилиб, 9,6 минг тонна доривор ва озуқабоп ўсимликлар хом ашёси тайёрланди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 224 млн туп кўчат экилди.
Дарахтларни суғориш мақсадида 253 та сув чиқариш қудуқлари қазилди ва 2 906 км узунликда суғориш тизимлари ташкил этилди.
Йирик саноат корхоналари ҳудудлари ва атрофида 5,3 млн туп дарахт кўчатларини экиш орқали «яшил белбоғ»лар ташкил қилинди.
«Очиқ бюджет» тизими орқали «Менинг боғим» лойиҳаси ишга туширилиб, фуқаролар томонидан ташаббус билдирилган 215 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
97 та ўсимлик тури, 106 та ҳайвон тури ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги 46 та объектнинг геоахборот маълумотлари Миллий геоахборот тизимига киритилди.
Йил давомида жами қуввати 1 850 МВтга тенг бўлган 5 та қуёш (1 050 МВт) фотоэлектр ва 3 та шамол (800 МВт) электр станциялари ишга туширилди.
414 та замонавий чиқинди йиғиш майдончалари реконструкция қилинди. 26 та замонавий майдончалар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил