Элимизда байрам тантаналари бошланди дегунча Улуғбек Иброҳимовни ишхонасидан тополмай қоласиз. Унинг гоҳ у қишлоқ, гоҳ бу қишлоқда муҳим ишлар билан андармон экани қулоққа чалинади. Муҳим иш дегани жуда савоб ва бошқаларга ибрат бўлгудек вазифалар аслида.
Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати Улуғбек Иброҳимов файзли кунларда нуронийлар, кам таъминланган ёки ёрдамга муҳтож оилаларда бўлиб, уларга бир олам шодлик улашишни ўз бурчи деб билади. Қўни-қўнжи совғага тўлиб борганининг ўзи бир томон, оддийгина дастурхон атрофида мезбонлар билан бир пиёла чой ичишиб, гоҳ шеър ўқиб, гоҳ дилбар қўшиқлардан хиргойи қилиб кайфиятни кўтаргани бир томон. Бедил ҳазратларининг «Бир Каъбадан ортиқдур бир кўнгил зиёрати», деган ҳикматига амал қилиш деб шуни айтсалар керак-да.
9-Деҳқонбозор сайлов округидан Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутат сифатида сайланган У.Иброҳимов 2025 йил кириб келиши билан янада фаоллашди. У жорий йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» дея эълон қилиниши муносабати билан жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини аллақачон бошлаб юборди. Депутат маҳаллалар аҳли билан учрашиб, атроф-муҳит муҳофазаси, яшил иқтисодиёт истиқболлари ва моҳиятини чуқур тушунтирмоқда.
Яқинда депутат Боғот туманидаги «Деҳқонобод» маҳалласи «Обод турмуш» кўчаси 9-уйда яшовчи 95 ёшни каршилаётган табаррук Қаландар бобо Искандаровнинг ҳолидан хабар олди. Қаландар бобога партия ва депутат томонидан келтирилган совғалар топширилди. Нуроний отахон депутатнинг эзгу тилаклар билан йўғрилган шеърларини тинглаб, мамнунлик билан дуога қўл очди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил