Зафаробод тумани «Чимқўрғон» ҚФЙ ҳудудида «Jizzax sement plant» МЧЖ жойлашган бўлиб, унинг атрофидаги қаровсиз ётган 10 гектар ер ЎЭПдан халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши депутати Алишер Турдиев ташаббуси билан обод қилинмоқда.
Депутат ташаббуси билан у ерда «Яшил белбоғ» барпо этишга киришилган. Шу вақтгача экилган кўчатларни қаровсиз ҳайвонлардан ҳимоя қилиш мақсадида яқинда ушбу майдон тўлиқ сим тўсиқ билан ўраб чиқилди.
Бу ерда 2023 йил куз ва баҳор ойларида 1980 дона мевали ҳамда 1356 дона манзарали, жами 3336 дона дарахтлар экилган. Ўтган йил баҳор мавсумида эса 550 дона жийда 900 дона қайрағоч ва 3550 дона рус аланти, жами 5000 минг дона кўчат экилди.
Ҳудуд тошли ва шағалли ер бўлгани сабабли иқлимга мос келувчи ва сувсизликка чидамли дарахтлар экилган бўлиб, тўлиқ томчилатиб суғориш ускунаси билан жиҳозланган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил