Саксовуллар саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия кенгайишининг, қум кўчишининг олдини олади. Бу эса саҳро экотизими сақланиб қолишини таъминлайди.
Шуни инобатга олиб, Ўзбекистон Экологик партияси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида Қизилқум чўли ҳудудида 50 минг гектар ерда чўл ўсимликлари, жумладан, саксовул, қандим, тамарикс ва бошқа дарахт-буталар экишни мақсад қилиб қўйган. Жорий йилда, 10 минг гектар майдонда (9 800 гектар уруғидан, 200 гектар кўчатидан) саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари экилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши жорий йил бошида саксовул экиш тадбирини бошлади. ЎЭП ташкил топганининг 6 йиллиги муносабати билан Тупроққалъа туманининг чўл ҳудудида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида саксовул экиш амалга оширилди. ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси Камол Жуманиёзов, вилоят ва туман (шаҳар) партия ташкилоти вакиллари, «Экология ва саломатлик» клуби ва «Ёш экологлар» қаноти фаоллари, вилоят Ўрмон хўжалиги ходимлари кўчат экиш жараёнида фаол иштирок этишди.
Дастлаб мутахассислар томонидан саксовул уруғи ҳамда кўчатини экиш бўйича семинар ўтказилиб, зарур тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида 1 гектар майдонга 1000 тупдан ортиқ саксовул кўчатлари экилди. Партия фаолиятининг самарадорлигини оширишда муносиб ҳисса қўшган фаолларга эсдалик совғалари берилди.
ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил