Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилБугунги кунда Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланиб, атроф-муҳитни асрашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши, «Юксалиш» ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ва ЎзННТМА Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, давлат дастурида белгиланган экологик вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари суриш ҳамда экологик муаммоларни ҳал қилишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни белгилаб олишга қаратилди. Тадбирда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, экология соҳаси мутахассислари, жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Давлат дастури лойиҳасида экотизимларни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларни оқилона ишлатиш ҳамда ҳудудларда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланган. Иқтисодиётнинг экологик жиҳатдан барқарор тармоқларини ривожлантириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини жорий этиш масалалари қамраб олинган. Ҳар бир фуқаронинг экологик онгини ривожлантириш, ёшлар орасида экологик маданиятни тарғиб қилиш ва аҳолининг экологик масъулиятини ошириш бўйича ташаббуслар илгари сурилган. Ҳудудларда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича тадбирлар режаси, шу жумладан, ўрмонзорларни кўпайтириш, сув ресурсларини бошқариш ва ерлар деградациясининг олдини олиш масалалари муҳим мавзу сифатида кун тартибига киритилган.
Муҳокамалар жараёнида қатнашчилар давлат дастури лойиҳасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди. Тадбир якунида бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Жумладан, ҳудудий экологик муаммоларни ҳал этиш учун маҳаллий ҳамкорликни кучайтириш, таълим муассасаларида экологик мавзудаги махсус дастурларни жорий этиш, яшил иқтисодиёт бўйича лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини ошириш бугунги кунда долзарб бўлиб турибди. Экологик инфратузилмани ривожлантириш бўйича давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кенгайтириш ҳам муҳим ҳамиятга эга.
Табиатни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт тамойилларини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегик режаларида экологияга оид қадамлар нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар учун ҳам соғлом ва барқарор ҳаёт шароитини яратишга қаратилган. Ушбу тадбир мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва жамиятни эзгу мақсадга сафарбар қилишда муҳим қадам бўлди.
Алижон ЖЎРАЕВ,
ЎЭП Навоий вилоят кенгаши
раиси ўринбосари
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил