Жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган муҳим лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Мазкур лойиҳалар доирасида банк тизими маҳаллаларда янги форматда иш олиб боради. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2024 йил 16 декабрдаги видеоселектор йиғилишида аҳоли даромадини ошириш ва 3 миллиондан ортиқ инсонни банд қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берган эди.
Бунинг учун, 2025 йил 1 февралга қадар, туман банк филиалларида махсус бўлимлар ташкил этилиб, уларда «маҳалла банкирлари» тайинланади. Банкирлар 1 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада «ёрдамчи агентлар» танланади, улар маҳалла банкирлари билан биргаликда иш юритиб, банк ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашади.
Бу ташаббус аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириш ва уларнинг моддий ҳолатини яхшилашга қаратилган муҳим қадамдир.
Гулчеҳра ТОЖИБОЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил