ЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши ташкилотида бўлиб ўтган тадбирда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга ошириладиган устувор вазифалар хусусида сўз борди.
Мазкур тадбирда партиядан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, шаҳар ва туман партия ташкилотлари раислари, экофаоллар иштирок этишди.
Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев сўзга чиқиб, жорий йилда депутатлар олдида турган вазифалар, яшил иқтисодиётни янада ривожлантириш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари борасида алоҳида тўхталди.
Аҳоли ва электорат вакиллари иштирокида қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ долзарб вазифаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
ЎЭП Марказий кенгаши
матбуот хизмати
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил