Боғ ва токзорларда мўл ҳосил олиш учун йилнинг ҳар бир ойида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник чора-тадбирлар мавжуд. Жумладан, куз бошланиши билан боғбонларнинг юмуши анча қизийди.
Боғларда
Суғориладиган бўз тупроқда ўсадиган дарахтлар танаси атрофидаги ер 15-18 сантиметр, қатор ораси 25-30 сантиметр чуқурликда ағдариб, юмшатилади. Шунда юзароқда жойлашган илдизлар шикастланмайди.
Ҳосилга кирган боғда ҳар 2-3 йилда бир марта гектарига 30-40 тонна гўнг, минерал ўғитлардан фосфор (180 килограмм) ва калий (90 килограмм) соф ҳолда солиниб, ер 45-50 сантиметр чуқурликда шудгорланади. Борди-ю, ҳар йили солинса, фосфор 60 килограмм, калий 30 килограмм соф ҳолда бўлади. Сидерат экинлар ҳам тупроқ унумдорлигини оширади.
Уруғли боғларда (нок, олма, беҳи) тўкилган баргларда зараркунандалар ва турли касалликлар уруғи сақланиб қолади. Шу боис бундай дарахтлар атрофи ағдариб чопилади. Тагига тушган барглар, касалланган шохлар кесиб олиниб, боғ четига чиқариб ташланади.
Октябрнинг учинчи ўн кунлигида барча мевали дарахтлар, биринчи галда, шафтоли, олхўри, ўрик, гилосларнинг тана ва она шохлари оқланиши керак. Бунда 10 литр сувга 2 килограмм тупроқ, 1,5-2 килограмм оҳак эритилиб, қалин қилиб оқланади. Турли касалликларга ва қиш совуғига чидамлилигини ошириш мақсадида калий ва фосфор ўғитлари солиниб, таги юмшатилади.
Токзорларда
Одатда, токлар қишда кўмилади, ёпилади ёки ўраб қўйилади. Шимолий ҳудудларда ток устига ётқизилган тупроқ уюми баландлиги 25-30 сантиметр, қолган ҳудудларда 20-25 сантиметр бўлиши керак. Нотўғри кўмилган ёки кўмиш кечроқ амалга оширилганда токлар қишки совуқдан зарарланади ва келгуси баҳорда совуқ урган новдалари қуриб қолади.
Узумдан мўл ҳосил олинадиган токзорларда ҳар 3-4 йилда ағдарилган ерга гектарига 30-40 тонна миқдорида гўнг сочилади. Суғориладиган бўз тупроқли ерларда ўстириладиган токзорларга минерал ўғитларнинг асосий миқдори 90 килограмм фосфор ва 60 килограмм калий солинади.
Октябрда токларга шакл берилади. Бунда энг аввало, антракноз ва бактериал рак билан зарарланган новдалар қирқилиб, токзордан чиқариб ташланади ва куйдирилади. Яхши ёпилмаган токлар қишда совуқдан шикастланади ва бу уларда бактериал касалликларнинг кўпайишига олиб келади. Кесилган ток тупларига ёпишдан олдин кул, антракноз ва бактериал ракка қарши 3 фоизли «Бордо» суюқлиги ёки 5 даражали оҳак-олтингугурт қайнатмаси ёки 1-3 фоизли мис купороси эритмаси жиққа ҳўл қилиб пуркалади.
Абдулла ОРИФОВ,
Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий текшириш институти олими, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔123
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил