Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди, сайловчилар ҳузурида бўлиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Ёзёвон туманида бўлиб, бунёд этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивида олиб борилаётган қурилиш ишлари, бинолар хавфсизлиги, яшил энергия билан таъминлаш жараёни ва ҳудуддаги экологик вазият билан танишди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яратилаётган «яшил белбоғ», сув таъминотини яхшилаш ва канализация тизимининг ҳолати кўриб чиқилди. Шунингдек, кам таъминланган аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар ва юзага келган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил