Табиат      Бош саҳифа

Фарғонада тиббий чиқиндилар муаммоси: мутасаддилар нега жим?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Фарғона вилоятида олиб борган ўрганишлари давомида Бувайда тумани марказий шифохонаси ҳовлисида тиббий чиқиндилар ойлар давомида йиғилиб қолганининг гувоҳи бўлди.

Фарғонада тиббий  чиқиндилар муаммоси: мутасаддилар нега  жим?

Депутатнинг сўзларига кўра, касалхона орқа ҳовлисига кўмиб келинаётган бу чиқиндилар нафақат санитария қоидаларига зид, балки аҳоли саломатлигига жиддий зарар етказиши, қайтариб бўлмайдиган касалликларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Амалдаги санитария қоидаларига кўра, тиббий чиқиндилар махсус полигонларга олиб кетилиб, зарарсизлантирилиши шарт.

Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Соғлиқни сақлаш ва Экология вазирликларига муаммо юзасидан депутат сўрови юборди.

Сўровда мутасаддилардан қуйидаги саволларга асослантирилган тушунтириш бериш сўралган:

• Фарғона вилояти Бувайда туманидаги шифохонада чиқиндилар белгиланган санитария қоидаларига мувофиқ йўқ қилиняптими? Агар шундай бўлса нега улар шифохона атрофида тўпланиб ётибди?

• Барча тиббиёт муассасаларида чиқиндиларни ташиш ва зарарсизлантириш тизими йўлга қўйилганми?

• Санитар-эпидемиологик хизмат томонидан тиббий чиқиндилар бўйича амалдаги ҳолат бутун республика бўйлаб ўрганилганми ва қонунбузарликларга қандай чоралар кўрилмоқда?

• Тиббий чиқиндилар мониторинги қай тарзда амалга оширилмоқда ва тизимни яхшилаш бўйича қандай таклифлар мавжуд?




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔76

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔65

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар