Аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, соҳада фаолият юритаётган хўжаликлар моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган эътибор юксак самаралар бермоқда.
Буни Қашқадарё вилоятида балиқчиликни ривожлантириш, тармоқда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Жорий йилда вилоятдаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан 4 минг 450 тонна балиқ овлаш режалаштирилган. Жумладан, Қарши туманидаги «Намуна балиқчилиги» масъулияти чекланган жамиятида маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами йилдан-йилга ортмоқда.
— Фаолиятимизни ривожлантиришда давлат томонидан яратилаётган шароит ва имкониятлар, тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари қўл келмоқда, — дейди «Намуна балиқчилиги» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бекмурод ЭШМУРОДОВ. — Банк кредити ҳисобидан зарур техника воситаларини сотиб олдик. Инкубация цехини кенгайтирдик. Маҳсулотни қайта ишлаш йўлга қўйилди. Аҳолига дудланган балиқ етказиб бераётган қайта ишлаш корхонасида 10 иш ўрни яратилди.
Жамият тасарруфидаги 650 гектар сунъий сув ҳавзасида лаққа, сазан, дўнгпешона, оқ амур каби балиқлар парваришланмоқда. Ўтган йили 300 тонна балиқ овланган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични янада ошириш режалаштирилган.
Интенсив технология
Балиқчиликда бундай усулда кам маблағ сарфлаб, кўп фойда олиш мумкин. Садок усулида балиқ етиштириш вилоятда ҳам бир неча йилдан буён синовдан ўтказилмоқда ва юқори натижага эришилмоқда.
Дарвоқе, садок — бу сувнинг маълум қисми тўр билан ўраб олинадиган махсус мослама. Садок пўкаклар ва пластмасса қувурлар ёрдамида сув юзасига ва сув остига қозиқоёқ билан маҳкамланади. У бир куб метр сувда 50 килограммдан 200 килограммгача балиқ етиштириш имконини беради.
Бундай усул ёрдамида турли сув ҳавзалари, хусусан, сув омбори ва табиий кўлларда балиқ парваришласа бўлади.
— Талимаржон сув омборида вилоятда биринчилардан бўлиб садок усулини қўлладик, — дейди «Талимаржон садок балиқ» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳасан АҲМЕДОВ. — Садокларга 500 килограмм 30-50 граммлик дўнгпешона балиғи чавоқларидан ташладик. 6-7 ойдан сўнг улар 1-1,5 килограмм тош босадиган балиқларга айланди. Садоклар сонини янада ошириш, келажакда уруғлантириш ишларини ҳам шу ернинг ўзида йўлга қўйиш ниятидамиз.
Ўлмас БАРОТОВ,
ЎзА мухбири
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔123
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил