Етти кун      Бош саҳифа

Мораторий Самарқанднинг «Зарафшон»ига таъсир қилмайдими? Мутасаддилар нега жим?

Ўзбекистоннинг энг ноёб ландшафтларидан бири тўқайлар ва қайир ўрмонлари ҳисобланади. Тўқайлар юртимизнинг энг йирик дарёлари қирғоқларида энсиз тасма шаклида жойлашиб, бебаҳо биотоплар – тоза ҳаво билан таъминловчилардир.

Мораторий Самарқанднинг «Зарафшон»ига  таъсир қилмайдими?  Мутасаддилар  нега жим?

Қайир ўрмонлари дарёни ифлосланишдан сақлаб, сувнинг тозалигини таъминлайди. Яқин-яқинларгача тўқайлар катта майдонларни эгаллаб келган, лекин дарахт ва буталарнинг кесилиши, чорва ҳайвонларининг боқилиши ва дарё ўзанларининг сунъий ўзгартирилиши улар майдонини 10-15 фоизга камайтирди. Бундай шафқатсиз хатти-ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этиб келмокда.

Мамлакатимизда тўқай ўрмонлари энг кўп азият чекаётган экотизимлардан биридир. Бундай ноёб ва хилма-хил ўсимлик ва ҳайвонот дунёси фақат Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудига хос. Тўқай ўрмонлари Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) томонидан жиддий муҳофазага муҳтож экологик ҳудудларнинг «Global 200» рўйхатига киритилган.

Зарафшон миллий табиат боғи юртимиздаги ана шундай ҳудудлардан бири ҳисобланади. У ўзига хос табиий муҳит, фауна ва флорасига эга. Боғнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, сув билан таьминланиши асосан Зарафшон дарёсининг сув сатҳига боғлиқ. Дарёда сув қанча кўп бўлса, миллий боғ фауна ва флорасига ижобий таъсир кўрсатади. Дарё сатҳи қанча яқин бўлса, ер ости суви кўтарилиб, дов-дарахт­лар ва ўсимлик дунёси яхши ривожланади. Охирги 10 йилда дарё сатҳи ўртача 6-8 метргача тушиб кетди. Бунинг асосий сабабларидан бири дарёдан жуда катта миқдорда қум-шағал қазиб олинишидир.

Зарафшон миллий табиат боғи, афсуски, ҳозиргача хавф остида қолмокда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 6 та дарёдан қум-шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий эълон қилинган эди. Улар орасида Самарқанд вилоятидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ҳам бор. Охирги 20-25 йиллар ичида ҳаддан ташқари кўп миқдорда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида дарёнинг эски ўзанлари ўзгариб, Самарқанднинг асосий нафас олувчи ўпкаси бўлмиш Зарафшон миллий табиат боғи антропоген омиллар таъсирига учради. Бу ҳолат боғдаги юзлаб дарахтларнинг қуришига сабаб бўлди. Ҳозирда боғнинг фауна-флораси жар ёқасига келиб қолди, десак, адашмаган бўламиз.

Энг ачинарлиси, ҳанузгача дарёнинг турли қисмларидан қум-шағал олиш ишлари давом этиб келмокда. Дарёга кириш қисмига бир неча жойлардан катта юк ташувчи транспорт воситалари қийналмай кириб чиқиши учун йўл қилинган. Бир неча бор мутасадди ташкилотларга Зарафшон миллий табиат боғи раҳбарияти томонидан мурожаат қилинишига қарамай антроноген омиллар таъсирида қум-шағал олиш ишлари тўхтамаяпти. 2024 йил декабрь ва 2025 йил январь ойларида жуда катта миқдорда қум-шағал олиш ҳолатлари кузатилган. Бу кетишда айрим «тадбиркор»ларнинг иқтисоди балки ривожланиб бораётгандир, аммо Зарафшон милий табиат боғининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси нобуд бўлмоқда.

Зарафшон миллий табиат боғининг эртанги куни сиз ва бизнинг қўлимизда. Тарихдан маълумки, она табиат ҳар қандай салбий муносабатларга албатта жавоб қайтаради.

 

Эркин ХОЛМАНОВ,

Зарафшон миллий табиат боғи

мониторинг бўлими мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔22

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔23

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 21    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 22    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 23    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 21    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 23    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар