Етти кун      Бош саҳифа

Қаршининг «Қуёшли хонадон»лари

Бугун мамлакатимизда замонавий муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш орқали энергия тақчиллигини бартараф этиш мумкинлиги ўз исботини топмоқда.

Қаршининг  «Қуёшли  хонадон»лари

Бу борада давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил муддатга мол-мулк ёки ер солиғи, шунингдек, ортиб қолган энергияни давлатга сотишдан олинган даромад фойда солиғидан озод этилиши белгиланган.

Қарши туманида «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши ва бошқа афзалликлар бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Натижада, туманда қуёш панели ўрнатган хонадонлар сони ортмоқда. Тарғибот ишларига Ўзбекистон Экологик партиясидан туман Кенгаши депутати Зоир Алиқулов бошчилик қилмоқда. Туманда корхона ва ташкилотлар, аҳоли хонадонларида олиб борилаётган тарғибот жараёнларида партия фаоллари, депутатлар иштирок этишиб, қуёш панелларининг афзалликлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда.

Ҳозиргача «Чаман», «Хониён», «Кат», «Қовчин» ва бошқа маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар 3-5 кВтли қуёш панеллари ўрнатишди.

Энергия тақчиллигининг олдини олиш, аҳоли ва саноат объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда қуёш панелларининг ўрни беқиёс. Шундай экан, давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имтиёзлардан оқилона фойдаланаётган тадбиркорлар халқ фаровонлиги йўлида савоб иш қилиб, шунинг ҳисобидан даромад ҳам олмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

🕔10:24, 10.09.2026 ✔13

Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил
Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

🕔10:24, 10.09.2026 ✔14

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

Батафсил
Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

🕔10:23, 10.09.2026 ✔15

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тойлоқда янги оилавий  поликлиника иш бошлади

    Тойлоқда янги оилавий поликлиника иш бошлади

    Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида Тойлоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли 2-тип, 3-сон Оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.

    ✔ 13    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Деҳқонобод тоғлари  аҳолиси розими?

    Деҳқонобод тоғлари аҳолиси розими?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.

    ✔ 14    🕔 10:24, 10.09.2026
  • Депутат Когон  шаҳридаги тиббиёт  муассасасида

    Депутат Когон шаҳридаги тиббиёт муассасасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон шаҳридаги оилавий поликлиника фаолиятини ўрганди.

    ✔ 15    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Чирчиқдаги мактаб  қишга тайёрми?

    Чирчиқдаги мактаб қишга тайёрми?

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева Чирчиқ шаҳридаги 21-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва иситиш тизими иши билан танишди.

    ✔ 15    🕔 10:23, 10.09.2026
  • Ғолиб бўлолмаган лойиҳа  ҳам эътибордан  четда қолмади

    Ғолиб бўлолмаган лойиҳа ҳам эътибордан четда қолмади

    Экологик партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилдора Камалова «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йил 2-мавсумида овоз беришда ғолиб бўлолмаган Учтепа туманидаги 78-сонли умумтаълим мактабининг ҳолатини жойига чиқиб ўрганди.

    ✔ 16    🕔 10:22, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар