ЎЭП Нуробод туман партия ташкилоти томонидан фуқаро мурожаати ўрганилиб, муаммони бартараф этиш бўйича мутасаддилар огоҳлантирилди.
Мурожаатга кўра, «Тошкент — Термиз» автомобиль йўлининг туман ҳудудидан ўтувчи қисми елим пакетлар ва идишлар, бўшаган шиша ва бошқа турли чиқиндилар билан тўлган. Айтилишича, илгари туман ободонлаштириш бўлимидан ушбу ҳудуд учун жамоатчилик асосида ходим ажратилган бўлиб, белгиланган муддатларда ҳудуддаги чиқиндилар чиқарилиши таъминланган. Ҳозирги вақтда эса жамоатчилик асосидаги штат бирлиги мавжуд бўлмагани сабабли, автомобиль йўли бўйлаб чиқиндилар сочилиб кетган.
Маҳаллага жамоатчилик штати берилган пайтлар шу каби ҳолатлар кузатилмаган, дейди фуқаро.
Мазкур муаммони бартараф этиш юзасидан туман ободонлаштириш бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар масъулларига сўров юборилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил