Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши ҳамда «Жиззах Сув таъминот» АЖ билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш бўйича давлат дастури ижроси ўрганилди.
Ишчи гуруҳ вакиллари Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган оқова сувларини тозалаш иншооти фаолияти билан танишиб, бу ердаги модернизация ишлари билан танишишди.
Ушбу иншоотга давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан, 17,1 млн АҚШ доллар маблағ ажратилган бўлиб, замонавий технологиялар асосида янгидан қурилиш ишлари олиб борилди. Мазкур сув иншооти 2024 йилнинг декабрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилган.
Умумий ер майдони 21,2 минг метр квадратни ташкил этадиган ушбу иншоот бир кунда 30 минг метр куб сувни қабул қилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил