Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилКўпгина туркий халқларда ёввойи, жуда чиройли ўрдакни сўна дейишади. Сўна оқ-қора, яшил ва қизил патлар билан жилоланган ёввойи ўрдак саналади. У қуйи Амударё минтақасида сув ҳавзалари, кўл қамишзорлари ва тўқайларда кўп учрар эди бир вақтлар.
Ҳатто ўтган асрнинг 80-йилларида броконьер овчилар томонидан отилган сўна ўрдаклар бозорларда қўлма-қўл бўлиб сотилган. Уларни одамлар талаш қилиб олишган. Кексалар бу парранда гўштининг ширинлигидан ташқари шифобахшлиги ҳақида ҳам кўп гапиришарди.
Айтишларича, ўтмишда бу қушнинг пати бахтиёрлик рамзи ҳисобланган. Уни ҳукмдорлар тожи ёки бош кийимидаги жиғага тақиб юриш урф бўлган. Маликалар, аслзода хонимлар манатли тахясига туғдор сифатида сўна ўрдакнинг чиройли пати тақилган. Буни машҳур кинооператор Худойберган Девонов олган фото ва кинотасвирлар, шунингдек, «Тоҳир ва Зуҳра» фильми ҳам тасдиқлайди.
Дарвоқе, сўна ўрдакнинг гажакдор патини бир даста қилиб уйдаги гиламлар ўртасига илиб қўйиш одати яқин йилларгача урф бўлган. Хоҳ ўғил бола бўлсин, хоҳ қиз бола, уларнинг дўпписининг бошига сўна ўрдак укпари осиб қўйилганига ҳам кўпчилик гувоҳ десак, янглишмаймиз.
Афсуски, сўна ўрдаклар қуйи Амударё минтақасида деярли йўқ бўлиб кетган ноёб қуш турларига киради. Уларни кейинги 20-30 йил ичида бирор жойда учратдим деган одамга дуч келиш қийин. Бироқ Қорақалпоғистон Республикасида кейинги йилларда ташкил қилинган миллий табиат боғлари ва қўриқхоналарда олмабош ўрдакларнинг фотоқопқонга тушгани қайд этилади. Олмабош ўрдаклар ҳам ўзининг чиройи ва хушбичимлиги билан сўна ўрдакларга ўхшаб кетади.
Инсоният тажовузидан овлоқ бир макон ўлароқ хизмат қилаётган ушбу миллий табиат боғлари ҳамда қўриқхоналарда балки сўна ўрдаклар ҳам макон топган бўлса, ажаб эмас.
Эрпўлат БАХТ
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил