Британиянинг Хемпшир штатидаги Нетли қишлоғида яшовчи 6 ёшли Тедди пластикдан ясалган қутиларнинг чиқиндихонага ташланмаслиги учун уларни саралаб, 2500 дан ортиқ шоколад қадоқларини йиғди.
Британияда сотиладиган конфет, шоколад ва крекерлар қутиси одатда пластикни қайта ишлаш тизимига олиб борилади, аммо Тедди яшайдиган Хемпшир яқинида чиқинди саралаш маркази йўқ. Шу сабабли бола пластик қутиларни мустақил йиғишга қарор қилди.
«Мен бу қутиларни оддий чиқинди ташлайдиган жойга олиб боролмайман, аммо дунёни қутқариш учун ҳолатни шахсан ўзгартиришга бел боғладим. Бизда фақатгина битта сайёра бор ва биз унга ғамхўрлик қилишимиз лозим», дея тушунтирди Тедди.
Тедди шоколаддан қолган пластик идишларни 2024 йилда йиғишни бошлаган ва йил охирига келиб 358 дона қутини йиғишга муваффақ бўлган. Бундан ҳам яхши натижаларга эришиш учун у ўзи ўқийдиган мактабига хат ёзиб, фойдаланилган пластик қутиларни йиғиб беришларини сўраган. Мактаб раҳбариятига бу ғоя ёққан ва бошқа ўқувчиларнинг ота-оналарига хабар йўллаган.
Тедди ва унинг онаси маҳаллий корхоналар биноларига эълонлар осган, бобоси эса чиқиндихонага бориб, барча ташлаб кетилган контейнерларни алоҳида ажратиб беришларини илтимос қилган.
Бола ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост ёзиб, ўзини «экология жангчиси» деб атади ва юз минглаб шундай контейнерлар чиқиндихона ёки океанга тушиб қолаётганини қайд этди. Шундан сўнг бола катта натижага эришди: яқин бир ой ичида у 2598 та бўш қути йиғишга муваффақ бўлди.
Боланинг онаси ҳам ўғлининг экология муаммоларига бефарқ эмаслигидан мамнун.
«Тедди табиатда юзага келган глобал муаммоларни яхши тушунади. У ҳақиқатни айтишга ва ўз фикрини барчага етиб боришига ҳаракат қилади. Бир кун келиб Тедди инсонлар учун илҳом манбаи бўлишига ишонади», дейди экофаолнинг онаси.
Куни кеча Тедди барча тўпланган шоколад қутиларини пластикни қайта ишлаш марказига топширди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил