Фарғонада навбатдаги экологик жиноят содир этилди. Дарахт кесишга мораторий жорий қилинганига қарамай, бир гуруҳ кимсалар Қўқон шаҳрида кўп йиллик чинор дарахтини кесиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу шунчаки қонунбузарлик эмас, балки табиат ва жамиятга етказилган оғир зарардир.
Экология вазирлигининг маълумотига кўра, Қўқон шаҳридаги «Зилол» МФЙ ҳудудида номаълум шахслар бир туп қадимий чинорни тагидан ярмигача арралаган. Ўрганишларга кўра, ушбу ҳолат оқибатида табиатга 117 миллион сўм зарар етказилган. Иш ҳужжатлари прокуратура органларига топширилган.
Бизнинг айтадиганимиз эса жиноятчилар жазосиз қолмаслиги шарт. Ҳуқуқ-тартибот органларидан айбдорларни тезкорлик билан аниқлаш ва жазога тортишни талаб қиламиз. Ушбу масала депутатлик назоратига олинган.
Айтиш мумкинки, ҳозирги кунда ноқонуний дарахт кесганлик учун белгиланган жарималар етарли эмас:
Фуқаролар учун: 9,3 млн сўмдан – 18,7 млн сўмгача;
Мансабдор шахслар учун: 28,1 млн сўмгача.
Бу рақамлар ноқонуний кесилган дарахтларнинг экологик ва ижтимоий зарарини қоплай олмайди. Жазо фақат жарима билан чекланиб қолмаслиги керак.
Биз, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари ушбу қонунчиликни такомиллаштириш, жарима миқдорларини ошириш ҳамда ноқонуний дарахт кесувчиларга нисбатан қатъий жазо чораларини қўллаш бўйича ишларни бошлаш арафасидамиз.
Экологик жиноятларга муросасиз ёндашиш – келажак авлодга тоза ҳаво ва яшил муҳитни сақлаб қолишнинг ягона йўли. Табиатни ҳимоя қилишда бефарқ бўлманг! Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол тегишли органларга хабар беринг! Яшил муҳит – барчамизнинг келажагимиз.
Жавлон АБДУЛЛАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?
🕔15:09, 23.07.2026
✔15
XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.
Батафсил
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔51
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔51
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил