Табиат      Бош саҳифа

Давлат дастури Кўчалар-кўчалар, соя-салқин кўчалар...

Яшил ранг – она табиат рамзи. Дарахтлари кўп бўлган боғларга борсангиз ўзингизни эркин, хотиржам ҳис этасиз, биласизми нега?

Давлат дастури  Кўчалар-кўчалар,  соя-салқин кўчалар...

Чунки яшил ранг инсонни депрессиядан халос қилади, тинчлантиради. Бу олимлар томонидан тасдиқланган. Оламдаги ҳеч бир нарса сабабсиз яратилмаган, ҳар бир ишда буюк қудрат, сир-синоат яширин.

Ҳадемай кўзимизни қувнатиб курраи замин яшилликка, гул-у чечакка бурканади. Ерга меҳр билан экилган ниҳол-у ўсимлик бўйини кўз-кўз қилиб, ҳовли-кўчангизга кўрк бағишлайди. Гул, дарахт, умуман ўсимлик экиш қадим-қадимдан ўзбек оилаларида анъанага айланиб улгурган. Шу гапни эшитишим ҳамоно ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг мана бу жумлалари ёдимга келади: «Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку. Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку. Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку… Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи Маънавият деб аталади». Нафақат маънавият, инсонда инсонийлик, табиатга, борлиққа дахлдорлик туйғуси бор.

Кўп пиёда юраман, чангларни ютиб, кислородга айлантиришга улгурмаётган дарахтларга ачиниб қарайман. Кенгайиб бораётган қурилиш майдонларию қисқариб бораётган яшил ҳудудларга боқаман.

Шаҳар чекавериб ўпкаси хароб бўлган кашанда мисоли нафас олади.

Охири нима бўлар экан, деган савол биргина мени қийнамаса керак. Бироқ бошланган 2025 йилнинг эътибори табиат муҳофазасига қаратилгани бу каби ўйловларга нуқта қўйгандек бўлади, ҳузурбахш умидлар уйғотади.

Жорий йилда энг кўп такрорланадиган сўз, шубҳасиз «яшил» сўзи. «Яшил» энергетика, «яшил» иқтисодиёт, «яшил белбоғ», «яшил» оила, «яшил» транспорт ва ҳоказо. Очиғи, табиат муҳофазаси сўнгги йилларда бироз унутилган мавзулардан эди. Бироқ бу йилни чинакамига табиат йили дейиш мумкин. 2025 йилги давлат дастурида белгиланган қатор чора-тадбирлар мазкур йилда она табиат учун кўп яхши ишлар амалга оширилишини қайсидир маънода кафолатлайди. Унга кўра, бу йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш мақсадида «Сояли сайр кўчалари» тармоғи яратилади. «Менинг боғим» лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиши, «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»да қуёш панеллари ёрдамида қувватланувчи ёритгичлардан фойдаланилиши шубҳасиз, яшиллик сари ташланаётган улкан қадамлардир.

«Сояли сайр кўчалари», «Менинг боғим» каби лойиҳалар аҳоли учун қулай ва экологик тоза муҳит яратибгина қолмай, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳам хизмат қилади. Биринчидан, тоза ҳаво манбаи бўлган дарахтлар нафас йўллари касалликларини сезиларли камайтиради. Бу аҳоли саломатлиги учун жуда аҳамиятлидир. Иккинчидан, болалар ва ўсмирларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг ижодий тафаккурини шакллантиради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, яшиллик инсон онгига яхши таъсир кўрсатади.

Ёзнинг қайноқ кунларида ҳамма ўзини сояга уради. Мутахассислар аниқлашича, дарахтлар сояси ички ҳароратни 10 даражагача пасайтирар экан. Табиийки, бу уй ва офислардаги совутиш учун зарур бўлган энергияни ҳам тежайди. Демак, дарахтлар турар-жой биноларидаги сарфланадиган энергия харажатларини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Табиатга меҳр қўйган халқнинг келажаги ҳам ёруғ бўлади. Давлат дастуридаги қатор лойиҳалар фақат кўкаламзорлаштириш эмас, балки инсониятнинг келажагини асрашга қаратилган муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда инсоният олдида экологик мувозанатни тиклаш, табиатни асраб-авайлаш ва келажак авлод учун соғлом муҳит яратиш каби улкан масъулият турибди. Белгиланган чора-тадбирлар жамиятнинг экологик маданиятини юксалтириб, аҳолининг табиатга бўлган муносабатини ижобий тарафга ўзгартиради, деб ўйлайман.

 

Ирода РАҲМОНАЛИЕВА,

ЎЭП Марказий Кенгаши матбуот бўлими

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

🕔15:09, 23.07.2026 ✔3

XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

Батафсил
 Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

🕔13:30, 20.07.2026 ✔45

Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

🕔13:23, 20.07.2026 ✔41

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг замонавий лаборатория ҳам  табиатни такрорлай  олмайди,  нега?

    Энг замонавий лаборатория ҳам табиатни такрорлай олмайди, нега?

    XXI аср инсоният тарихида технологик тараққиётнинг энг юқори чўққиси сифатида тан олинмоқда. Олимлар сунъий интеллект яратмоқда, генларни таҳрирлаш технологияларини такомиллаштирмоқда, ҳатто Марс сайёрасини ўзлаштириш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

    ✔ 3    🕔 15:09, 23.07.2026
  •  Табиатни асраш йўлида жиддий қарор:  камёб ҳайвонларни    овлаш тақиқланади

    Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади

    Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 45    🕔 13:30, 20.07.2026
  • Ўзбекистон Экологик партияси:  Пойтахт «яшил бекатлар»га  муҳтож

    Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож

    Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлак­ларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.

    ✔ 41    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг  шарти битта

    Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта

    Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.

    ✔ 37    🕔 13:19, 20.07.2026
  • Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

    Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

    ✔ 71    🕔 15:51, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар