Табиат      Бош саҳифа

Оқова сувдаги заҳарлар табиатга ва одамлар саломатлигига таҳдид солади

Тоза ичимлик сув таъминоти глобал миқёсдаги экологик муаммолардан бири бўлиб турибди. Бунга муносиб ечим топиш ҳамда оқибатларини имкон қадар бартараф этиш борасида мутахассислар бир қанча чора-тадбирларни таклиф қилишмоқда.

Оқова сувдаги  заҳарлар  табиатга ва одамлар  саломатлигига  таҳдид солади

Ичимлик сув захираларидан унумли фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни ҳаётга жадаллик билан жорий этиш, иқлим ўзгариши ва қурғоқчиликнинг олдини олишда самарали механизмларни қўллаш сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни тартибга солишдаги эътиборли вазифалардан ҳисобланади. Шунингдек, оқова сувларни тозалаш билан уларни яна қайта фойдаланишга жалб қилиш ҳам муқобил ечим бўла олади. Бу билан нафақат сув ресурсини қайта тиклаш, балки бутун экотизимни бир қанча хатарли ҳолатлардан олиб чиқиш мумкин.

Биринчи навбатда оқова сувларни тозалаш иншоотларини суръат билан ҳаётга тадбиқ этиш масаласига эътибор қаратиш зарур. Ўзбекистон Экологик партияси ўз дастурида сув ресурсларини тозалаш йўли билан улардан қайта фойдаланиш жамият учун бир қанча муаммоларга ижобий ечим бўла олишини илгари суриб келмоқда. Партиянинг бу ғояси бугунги воқелигимиз учун зарур ва муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, мазкур таклиф дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий қилиниб, синовдан ўтган ҳамда ўзини тўла оқлаган тизим ҳисобланади.

Оқова сув тозалаш иншоотлари бу – ишлаб чиқариш, коммунал ёки бошқа соҳаларда ишлатилиб, ифлосланган сувларни табиий муҳитга қайта чиқариш учун мўлжалланган муҳандислик иншоотлари ҳисобланади. Оқова сувлар турли муассасалар, аҳоли ҳудудлари, саноат корхоналари ва бошқа манбалaрдaн келиб чиқади.

Оқова сувлар нафақат табиий сув ресурсларига зарар етказиши, балки инсонлар ва ҳайвонот дунёси ҳаётига ҳам таҳдид қилиши мумкин. Одатда уларда кўплаб зарарли моддалар, вируслар, бактериялар ва токсинлар бўлади. Шу сабабли оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш нафақат экологик, балки ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳам муҳимдир.

Тозаланган оқова сувлар қайта ишлаб чиқариш учун фойдаланилиши мумкин. Масалан, улар саноат, ирригация ва хўжалик ишларида қайта ишлатилади. Бу усул сув ресурсларини тежашга ёрдам беради. Оқова сувларни тозаланмасдан табиий муҳитга чиқариш атрофга катта зарар етказиши мумкин. Улар қуйи сув тизимларига, тупроқ ва ер ресурсларига, ҳавога жиддий зарар етказади.

Оқова сув тозалаш иншоотлари нафақат табиий муҳитни ҳимоя қилиш, балки инсонлар саломатлигини сақлаш ва сув ресурсларини самарали бошқариш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Замонавий технологиялар ва инновацион методлар сувни тозалашда янги усулларни ишлаб чиқиш, экологик хавфсизликни таъминлаш учун зарурдир.

Бугунги кунда оқова сувларни тозалаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш бўйича халқаро миқёсда илғор тажрибалар мавжуд.

Сингапур дунёдаги энг мукаммал сув бошқаруви ва тозалаш тизимларидан бирига эга. Улар «NEWater» (Янги сув) дастури орқали оқова сувни қайта ишлаш ва уни ичимлик сувга айлантиришда аниқ, самарали тизимларни жорий қилган. Бу дастур оқова сувни дезинфекция қилиш ва қайта ишлаш орқали қайта фойдаланишни таъминлайди.

Швеция экологик тозалик ва оқова сувни қайта ишлаш соҳасида илғор мамлакатлардан бири ҳисобланади. Уларда ҳам давлат, ҳам хусусий секторнинг самарали ҳамкорлиги орқали мутлақо ифлосланган оқова сувни қайта ишлаш ва суюқликлардан энергия ишлаб чиқаришга ихтисослашган иншоотлар мавжуд.

Германияда экологик технологияларни қўллашда оқова сув тозалаш учун катта сармоя киритиш ва ҳудудий кўрсаткичларни оширишга қаратилган дастурлар амалга оширилмоқда. Бу мамлакатда эко-саноатдан ҳамда сувни қайта ишлашда инновацион технологиялардан кенг фойдаланилади.

Япония сув ресурсларини бошқариш бўйича пешқадам давлатлардан биридир. Бу мамлакатнинг сув тозалаш иншоотлари нафақат сифати, балки экологик самарадорлиги билан ҳам эътиборга лойиқ. Япониянинг кўплаб шаҳарларида оқова сувни қайта ишлаш ва биогаз ишлаб чиқаришга қаратилган технологиялар жорий қилинган.

Ушбу мамлакатлар замонавий технологиялар, биологик ва кимёвий усуллар қўлланадиган энг самарали оқова сув тозалаш иншоотларига эга. Улар сув ресурсларини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барча мавжудотлар ҳаётини таъминлашда катта тажриба ва инновациялардан кенг фойдаланишади.

Ўзбекистон оқова сувларни тозалаш ва қайта фойдаланишга жалб қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлмаса-да, бу борада етарлича моддий асосга эга минтақа ҳисобланади. Айниқса, катта шаҳарларда ушбу масала янада долзарброқ аҳамият касб этмоқда. Эндиликда соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда ирригация ишларида етарли амалий тажрибага эга бўлган инсонлар ёрдамида мамлакатимизда оқова сувларни самарали тозалаш ҳамда улардан қайта фойдаланиш масаласининг изчил механизмини ишлаб чиқиш ҳаётий заруратга айланмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясининг ушбу ғоясига тегишли масъуллар етарлича эътибор қаратиши ва амалий кўмак бериши барчамизнинг бугунги кунимиз ва келажагимиз учун муҳимдир.

Азизбек АКБАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

🕔16:40, 11.12.2025 ✔28

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Батафсил
Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

🕔16:36, 11.12.2025 ✔24

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Батафсил
Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

Қашқалдоқлар кўпаймоқда

🕔16:28, 11.12.2025 ✔27

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

    Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

    ✔ 28    🕔 16:40, 11.12.2025
  • Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

    Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

    «Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

    ✔ 24    🕔 16:36, 11.12.2025
  • Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

    Қашқалдоқлар кўпаймоқда

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

    ✔ 27    🕔 16:28, 11.12.2025
  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 48    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 39    🕔 10:53, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар